Эрон 10 миллион риал (7,6 доллар) номиналдаги йирик банкнотани муомалага киритди
"Янги банкнота АҚШ ва Исроил билан можаро шароитида нақд пулга бўлган талаб ошгани фонида муомалага киритилди. Унинг олд томонида IХ асрда қурилган Язддаги Жоме масжиди тасвирланган, орқа томонида эса 2500 йиллик Бам қалъаси акс эттирилган", дея хабар бермоқда Financial Times нашри.
Эндиликда бу Эронда муомалада бўлган энг йирик номиналли банкнота бўлиб, феврал бошида чиқарилган 5 миллион риал (3,8 доллар) номиналдаги банкнотанинг ўрнини эгаллади.
АҚШ-Исроилнинг зарбалари фонида Эронда банкоматлар олдида катта навбатлар кузатилмоқда, электрон тизимларда узилишлар бўлишидан хавотирлар сабаб нақд пуллар тез тугаб қолмоқда. Бунга инфратузилмага берилган зарбалар, жумладан Эроннинг энг йирик давлат банкларидан бири ҳисобланувчи Sepah банки биносига етказилган зарар ҳам сабаб бўлган.
Эрон иқтисодиёти санкциялар, инфляция ва миллий валюта курсининг пасайиши босими остида қолмоқда. Йиллик инфляция 47,5 фоизга етган, озиқ-овқат нархлари эса 105 фоиздан ортиқ ошган. Расмийлар нақд пулсиз ҳисоб-китоблар сақланиб қолишини таъкидламоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0