+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Қорақалпоғистон, Фарғона, Андижон ва Бухорода банкирлар кредит маблағларини ўзлаштиргани аниқланди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги тижорат банкининг 3 ходими 5 нафар фуқаронинг номига имтиёзли кредит расмийлаштириб, 146 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Ҳодиса
57 16:35 | 09.07.2026 16:35

Фарғона вилоятидаги тижорат банкининг Риштон филиали масъуллари эса 21 нафар фуқаронинг номига имтиёзли кредит расмийлаштириб, 747 млн сўмни ўзлаштиришган.
Шунингдек, мазкур вилоятнинг Қўштепа тумани тижорат банкининг собиқ бўлим бошлиғи фуқаро М.Д.нинг ишончига кириб, унга уй-жой сотиб олишига 240,5 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб, қалбаки кредит шартномаси орқали ажратилган кредит маблағларидан 90 млн сўмини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлди.


Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги тижорат банкининг БХМ бошқарувчисининг собиқ (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) ўринбосари эса бир неча шахс билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро Э.Х.нинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини ташкил қилиш ва сохта маълумотлар киритиш орқали 500 млн сўм кредитни талон-торож қилган.

Худди шундай, Бухоро вилоятининг Жондор тумани тижорат банкининг собиқ раҳбари ва собиқ мутахассиси ўзаро тил бириктириб, фуқароларнинг хабарисиз уларнинг номига расмийлаштирилган 110 млн сўм кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур қонунбузарликлар Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувлар давомида аниқланган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 4318 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса