Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 07:00

    +14 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 07:00

    +14 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +15 +20

  • Payshanba, 23

    +16 +20

  • Juma, 24

    +18 +20

  • Shanba, 25

    +17 +20

  • Yakshanba, 26

    +11 +20

  • Dushanba, 27

    +10 +20

  • Seshanba, 28

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қонунга амал қилмаслик, баландпарвоз шифо натижалари, болалар оламига ҳужум…

Ўзбек телеканалларида реклама қандай узатилаяпти? «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасига кўра, телеканаллар эфирида, теле, видео, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, суткада ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас. Бу бир соатлик теледастурнинг 16 дақиқасида реклама айланади, деганидир. Олдинги, яъни, 2008 йил 10 апрелдаги «Реклама тўғрисидаги қонун»га кўра, эса бир соатлик теледастурнинг 10 фоизини реклама ташкил этган, холос.
Ўзгача ракурс
1078 12:35 | 26.09.2023 12:35

<п>Ҳозирда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфида жами 26 та телеканал бўлиб, шулардан 12 таси марказий, қолган 14 таси ҳудудий каналлардир. Хусусиятига кўра, каналлар икки тоифага бўлиниб, шулардан «Наво» ва «Ёшлар» канали реклама хусусиятидаги каналлар сирасида. Бу каналлар, фақат реклама ҳисобига молиялаштирилади.<п>Кўрсатув бошланишидан олдин ёки охирида рекламани кўришга хоҳиш бўлар, балки. Лекин сериал ёки бирор бадиий филъмнинг энг қизиқ палласида рекламанинг айланиши асаббузарликдан бошқа нарса эмас. Айниқса, бир хил рекламанинг бир кўрсатувда такрор-такрор намойиши жуда босиқ кишининг ҳам асабига тегади.<п>Психологларнинг таъкидлашича, рекламалар одамлар, айниқса, болалар психикасига салбий таъсир кўрсатади. «Кишига ёқмайдиган рекламанинг такрорланавериши негатив кайфиятни юзага келтиради. Негативнинг кўпайиши эса руҳиятга салбий таъсир кўрсатиб, ҳатто уни издан чиқариши мумкин», дейди рус олими А. Стадничук.<п><стронг><имг cласс="алигнcентер сизе-фулл wп-имаге-16330" срc="https://ишонч.уз/wп-cонтент/уплоадс/2023/09/Реклама-1.жпг" алт="" wидтҳ="960" ҳеигҳт="590"><спан стйле="cолор:#000080;"><стронг>Дори-дармон рекламаси<п>Телеканалларда узатилаётган дори-дармон воситаларининг тинимсиз рекламасидан юртимизда беморлар шунчалик кўпми, деган хаёлга боради киши.<п>Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг рухсати билангина дори-дармон маҳсулотлари рекламаси эфирга қўйилар экан.<п>Аммо ваколатли ташкилотлар рухсати шифокор кўригидан ўтди дегани эмас-ку? Яъни бемор тиббий таҳлиллар натижаси ҳамда врач тавсиясига кўра дори-дармон қабул қилиши керак. Амалда «ЗЎР Тв» каналида «Ибуклин» бош оғриғига, «Миллий» телеканалида «Креон» қорин оғриғи ва жиғилдон қайнашига, «Ессенциале Форте» жигар касаллигига, «НАвО» каналида «Алер-Г» аллергияга, бир талай телеканалларда эса «Кюпен» бош оғриғига қарши дори воситаси рекламалари тинимсиз айланмоқда.<п>Рецепциз бериладиган дори воситаларининг тарғиботида ҳам уларнинг инсон организмига ножўя таъсирларидан огоҳлантирилиши керак. Шунингдек, дори истеъмолидан олдин йўриқнома билан танишиш ёки мутахассис маслаҳати зарурлиги айтилиши зарур. Ўрнатилган қонунчилик меъёрларига кўра, дори воситаларининг рекламасида турли рағбатлантирувчи акциялар ўтказилиши тақиқланади.<п>Мазкур <стронг>қонуннинг 35-моддасида биологик фаол қўшимчаларни реклама қилиш борасида айнан шу талаблар қўйилган. Унда биологик фаол қўшимчалар рекламасида уларнинг дори воситалари ҳисобланмаслиги, уларни қўллаш натижасида одамлар даволангани ва аҳволи яхшиланганига доир муайян ҳолларга ҳаволалар берилмаслиги, шунингдек, тақиқлари ва ножўя таъсирлари баён этилиши ҳақида сўз боради. Шунга кўра, реклама давомида биологик фаол қўшимчалар дори воситаси эмаслиги огоҳлантирилиши керак.<п>«Тараққиёт» телеканалида «Нутва» БФҚ ва «Доктор Али чойи» бирваракайига олти-етти касални даволайди, дея кўкларга кўтарилади. Устига-устак, отахону онахонларнинг «бу малҳамларни ўйлаб ўтирмасдан истеъмол қилаверинг­лар, албатта, шифосини топасиз», қабилидаги миннатдорликлари реклама кучини баттар ошириб, соддадил халқимизни алдайди.<п>Шифокор ва таниқли блогер Нодирбек Исчанов бундай БФҚларнинг ҳеч бир касалликка даво бўлолмаслиги, улар бор-йўғи егуликка қўшимча эканини ўз ижтимоий каналларида такрор ва такрор таъкидлар экан, шундай дейди: «Рекламада&нбсп; у-бу жойим тузалди деб алдаб, дори мақтовчиларнинг ҳеч бирига ишонманг».<п><стронг><имг cласс="алигнcентер сизе-фулл wп-имаге-16331" срc="https://ишонч.уз/wп-cонтент/уплоадс/2023/09/736_736_95_1052587988.жпг" алт="" wидтҳ="700" ҳеигҳт="475"><спан стйле="cолор:#000080;"><стронг>Кичкинтойлар каналларидаги рекламалар<п>«Ақлвой», «Болажон» каби болалар телеканалларида катталарга мўлжалланган рекламаларнинг намойиши ҳеч бир қолипга сиғмайди. Аёллар гигиеник воситалари, кир ювиш воситалари, турли касалликларга малҳамларнинг барчаси болалар дунёсига бегона мавзулардир.<п>Мулътфилъм ёки болалар кўрсатувини қизиқиб томоша қилаётган болакай эътиборини бўлиб, унга умуман қизиқ бўлмаган рекламаларни тиқиштириш бола руҳиятини салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.<п>Айниқса, кичкинтойлар каналларида дори-дармон маҳсулотлари тарғиб қилиниши жуда аянчлидир. «Болажон» телеканалида «Магний В6» дори воситаси, «Нутрилон» БФҚ ва бошқа дори-дармонлар, айниқса, «Персил», «Первол» кир ювиш воситалари реклама қилинишини қандай изоҳлаш мумкин?! Бу каналларда болалар егуликлари, кийим-бошлари ёки ўйинчоқлар тарғиб қилинса, тўғри бўлмайдими? Умуман олганда болага реклама нимага керак?!<п><имг cласс="алигнcентер сизе-фулл wп-имаге-16332" срc="https://ишонч.уз/wп-cонтент/уплоадс/2023/09/пҳото_2023-09-18_11-01-33.жпг" алт="" wидтҳ="700" ҳеигҳт="425"><спан стйле="cолор:#000080;"><стронг>Рекламаларнинг&нбсп;маънавий-маърифий таъсири<п>Узатилаётган рекламаларнинг барчасини ҳам эстетик жиҳатдан мукаммал деб бўлмайди. Болалар тагликлари, аёллар гигиеник воситалари, геморрой, цистит касалликлари малҳамлари рекламаси кишининг энсасини қотиради. Бу рекламалардаги бачканалик, дидсизлик миллий маданиятимизга аллақачон ўз салбий таъсирини ўтказмоқда, назаримда.<п>Масалан, дориларнинг ичакларга ва ошқозонга таъсирини ифодаловчи, ичдаги чиқитлар ҳаракатини, шунингдек, бола тагликларида чиқитлар қандай сақланиши каби тасвирлар&нбсп; овқат тановул қилаётган кишиларга хуш ёқмаса керак. Шунингдек, геморрой ва цистит каби нозик касалликларни ошкора ифодалаш дидсизликдан бошқа нарса эмас. Айниқса, тер ҳидидан асровчи антиперспирантларни тарғиб қилувчи реклама роликлари менталитетимизга ҳам, одоб-ахлоқимизга ҳам тўғри келмайдиган ҳолат.<п>Қонунчиликка кўра, мамлакатимиз ҳудудида реклама давлат тилида узатилиши керак. Бироқ, қонуннинг ушбу талабига барча телеканалларда ҳам амал қилинавермайди. Масалан, «Шерин» колбасаларининг рекламалари «Миллий» ва «Севимли» каналларида рус тилида намойиш қилинмоқда.<п>Яна бир жиҳат борки, катталарнинг ёш болалар билан оила даврасида ўтириб телевизор кўриши тобора уятли бўлиб бормоқда. Бу ҳолатлар, биз ҳам ғарблашишимиз, минг йиллар шаклланган ҳаёт тарзимизни ўзгартиришимиз керакмикан, деган қўрқинчли хаёлни туғдиради.<п><имг cласс="алигнcентер wп-имаге-16335" срc="https://ишонч.уз/wп-cонтент/уплоадс/2023/09/реклама-е1445506382333.жпг" алт="" wидтҳ="761" ҳеигҳт="466"><спан стйле="cолор:#000080;"><стронг>Рекламалар керакли жойда кўринмайди<п>Яқинда «Ўзбекистон» радиоканалида берилган хабарга кўра, Белъгиянинг нуфузли журнали бош муҳаррири моҳир фотомухбирларни Хива шаҳрига жўнатишини билдирган. Ижодий гуруҳ кўҳна обидалар ва турли осори атиқалар, Хоразм пазандачилиги, халқимиз меҳмондўстлиги ҳақида материаллар тўплаб, фотосессияларни ўз журналида ва дунёдаги бошқа ОАВларида чоп этишга чоғланаётган экан. Ушбу ниятлар рўёбга чиқса, минглаб хорижий сайёҳларнинг Ўзбекистонга келиши муқаррар.<п>Қаранг, хорижликлар юртимиз бўйлаб туризмни реклама қилишга бел боғлаб турган бир пайтда, бизнинг телеканаллардан биронтасида, ҳаттоки, «Дунё бўйлаб» телеканалида шу каби рекламаларнинг йўқлиги кишини ажаблантиради. Ҳеч бўлмаганда, ички туризмни тарғиб қилувчи рекламалар берилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.<п><имг cласс="алигнcентер wп-имаге-16333" срc="https://ишонч.уз/wп-cонтент/уплоадс/2023/09/пҳото_2023-09-18_11-02-14.жпг" алт="" wидтҳ="737" ҳеигҳт="497"><спан стйле="cолор:#000080;"><стронг>Рекламанинг нархи қанча?<п>Рекламаларнинг нархларига назар ташлаймиз. Реклама нархлари ҳар каналда ҳар хил. Масалан, Ўзбекистон телеканалида бир кунда айланадиган бир дақиқа реклама 500.000 сўм атрофида бўлса, бир ярим дақиқалик реклама 1 миллион 500 минг сўмгача баҳоланади. Бир дақиқалик реклама бир кунда 10 марта қўйилса, 5 миллион сўм дегани.<п>Рекламаларнинг ҳаддан ташқари кўп айланиши сабабларидан бири телевидение ходимларининг&нбсп; ойлик маошлари камлиги, телеканалларнинг асосий даромадлари шу рекламаларга боғланиб қолганида эмасмикан? Исмини ошкор қилишни истамаган реклама масъулининг таъкидлашича, телевидение ходимлари маошининг 50 фоизи ойлик бўлса, 50 фоизи реклама ҳисобидан шаклланар экан.<п><стронг>Наҳотки, энди ҳамма нарса – маънавият ҳам, маданият ҳам моддият атрофида айланса, шунга боғлиқ бўлса, шунга қул бўлса? Инсонлар руҳияти, тинчлиги, соғлиғи ҳам маблағ топишга, кун кўришга қурбон қилинса?<п><стронг>Мамлакатимизда телевидение ташкил этилганидан бери халқнинг билими, маънавияти, савияси ошишига хизмат қилиб келмоқда. Қадриятга айланган ойнаи жаҳон эндиликда маънавиятимиз заволига хизмат қилмасин.<п стйле="техт-алигн:ригҳт;"><стронг>&нбсп;Умида ХУДОЙБЕРГАНОВА<бр><стронг>«ИШОНЧ»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс