Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +27 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +21 +20

  • Seshanba, 21

    +23 +20

  • Chorshanba, 22

    +25 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Ўзгача ракурс
1029 09:47 | 12.09.2023 09:47

Мамлакатимизда истиқлолнинг 32 йиллиги байрами шукуҳи давом этаётган шу кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси давлатимизнинг юксак мукофотларига муносиб кўрилган бир гуруҳ касаба уюшма ходимлари ва фаолларига эҳтиром кўрсатди. Тантанали қутлов маросимини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов кириш сўзи билан очди.


– Сўнгги йилларда юртимизда оламшумул ўзгаришлар бўлаётганини нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар ҳам эътироф этмоқда, – деди, жумладан, Қудратилла Рафиқов. – Қўшни давлатлар билан чегараларимиз эркинлашди. Бир пайтлар мажбурий меҳнат, болалар меҳнатининг йўқ бўлишини ҳеч ким хаёлига келтирмаган эди. Президентимизнинг қатъий иродаси билан бу борада амалга ошиши имконсиз бўлиб туюлган марралар забт этилди. Бу даврада ушбу эзгу мақсадларга эришишда ҳалол меҳнати, билим ва тажрибаси билан катта ҳисса қўшганлар жам бўлган.


Тадбирда давлат мукофоти билан тақдирланган касаба уюшмалари аъзолари ҳамда фаолларига «Янги Ўзбекистон» рамзи туширилган статуэткалар топширилди.
Шундан сўнг сўзга чиққанлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни эътироф этишди.


– Тақдирланганим ҳақида эшитганимда Хоразмда фестивалда юргандим, – дейди Касаба уюшмаси фаоли, Республика маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси Жамила Шермуҳамедова. – Ўша кунги ҳаяжоним шу қадар ўзгача бўлдики, 53 йил давомида давраларда маъруза ўқиб ҳис этган ҳаяжонларим бир томон, ўша кунгиси бир томон бўлди. Мукофотни қабул қилиш чоғида ҳам қувончдан кўзларим ёшланиб гапиролмадим, раҳбаримиз менга «Кўзларингиз ёши билан жавоб бердингиз» дедилар. Бу мукофот фақат меники эмас, 90 фоизи сиз азизларники, халқимизники, менга тарбия берган раҳматли ота-онамники, ўқитган устозлариму, профессор-ўқитувчиларим ҳамда шогирдалримники, деб ҳисоблайман.


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги назорат инспекцияси бошлиғи, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланган Козим Тўлаганов ўз чиқишида Ўзбекистонда 2016 йилдаги вазиятни эслаб ўтди:


– Президентимиз 197 та 7 қаватли уй қурамиз, дедилар. Бир зумда хаёлимиз учиб кетди ҳар томонга қараб, чунки 197 та кранимиз йўқ эди. Қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқарадиган заводларимиз ҳам оғир аҳволга тушиб қолганди. Эртаси кундан бошлаб имкониятларимизни кўриб чиқдик. Кўп ўтмай тадбиркорларга эркинлик, фаолият кўрсатишлари учун қулайлик ва имкониятлар берила бошланди. Натижада одамларда тадбиркорликка қизиқиш уйғонди. Кўпгина қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган заводларимиз пайдо бўлди. Айтилган пайтидан бироз кечикиб бўлса-да, чиройли уйлар қад ростлади. Ўша йилларда Ўзбекистонда 2000 та ташкилот қурилиш ишлари билан шуғулланган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони 47 мингтага етди. Шу оддий рақамларнинг ўзи ҳам кечаги ва бугунги кунлардаги ўзгаришларни тушуниш учун етарли деб ўйлайман.


Дарҳақиқат, бу каби хотиралар ҳар бир юртдошимизни бўлаётган ўзгаришлар ва янгиликлар замирида катта меҳнат, куч, фидойилик, кези келганда эса ўзига яраша изтироблар ётганини англашга ёрдам беради. Тадбирда айтилганидек, камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Аммо бир нарсани ҳар биримиз англашимиз зарур, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”


Зебо НАМОЗОВА.
Оператор: Саидакбар АБДУРАИМОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс