Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +27 +20

  • Shanba, 18

    +22 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +22 +20

  • Seshanba, 21

    +24 +20

  • Chorshanba, 22

    +25 +20

  • Payshanba, 23

    +23 +20

  • Juma, 24

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Санъатимиз жадидини унутмаймиз, унутолмаймиз...

Бугунги ўзбек қўшиқчилик санъати ҳақида гап кетса, хаёлимизда, энг аввало, Шерали Жўраев гавдаланади. Бошидан дўпписини ечмаган, юракдан ҳайқириб, ғурур ва мардликка ундовчи қўшиқлари билан дилларга сингиб кетган ҳофиз салкам олтмиш йил қўшиқ айтди. Айтганда ҳам бир-биридан қолишмайдиган, деярли барчаси эларо машҳуру манзур бўлган қўшиқларни куйга солиб хониш қилди. Бутун умр чин сўзга бош эгди, маъқул сўзга эргашди.
Ўзгача ракурс
1019 10:17 | 12.09.2023 10:17

У меҳнатнинг, заҳматнинг одами эди. Айтишларича, Шерали деган қўшиқчи чиққан, энди-энди танила бош­лаган, уни бир марта эшитган одам маҳлиё бўлиб қолган кезлар Андижонга ўша даврдаги юрт раҳбари Шароф Рашидов боради. Ҳосил байрамига бағишланган тадбирда «Қаро кўзим»ни мароқ билан ижро этган йигитчани суриштиради. Азал-азалдан Навоий ғазали билан айтиладиган «Ушшоқ» қўшиғини алоҳида ­қадрловчи Шароф ота ёш хонанданинг истеъдодига катта баҳо беради. Вилоят раҳбарлари ҳам фурсатдан фойдаланиб, уни рағбатлантириш лозимлигини эслатишади. Шароф ота маъқул дейди, лекин бу иш чўзилаверади. Кейинги сафар бошқа тадбирга келганида маҳаллий раҳбарлар яна Шерали ҳақида гап очишади. «Майли, – дейди Шароф ота, – аммо унинг йўлини ўзларинг тўсаяпсизлар-ку».


Дарвоқе, ўша пайтлар ёш хонанда ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди. Эмишки, бу йигит кечалари қимор ўйнагани борар, кўнглига нима келса, шуни қилар экан. Бу гаплар нечоғлик тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириш бошланиб, у яшайдиган уйни икки ой пойлашибди. Аксига олиб, хонанда кечаси бирор жойга кетмас, қайтанга туни билан китоб мутолаа қилар, тор чертиб, бирор ғазални куйга солар экан. Пойлоқчилар кўрган-билганларини раҳбарларга етказишибди.


Бу воқеани Шерали аканинг ўзлари бот-бот кулиб-кулиб айтиб берарди.


Бинобарин, у ростданам кўча хандон бўлиб юрганида ўнлаб, юзлаб ўлмас қўшиқлари дунёга келмасди. Дилдан куйламаганида, не-не кўнгиллар ошиқлик кўчасидан ўтмаган, ҳофиз қўшиқлари сабаб ҳаётлари ўзгармаган бўларди.


* * *


Қишлоғимизда клуб бўларди. Биз ҳинд кинолари жинниси эдик. Бир куни навбатдаги фильмга патта сотилаётганда юқори синф ўқувчилари мени ўраб олиб, шундай дейишди:


– Сен бу ерда нима қилиб юрибсан, бугун соат саккиз яримда Шерали Жўраев ҳақида кўрсатув бўлади-ку!


Ўзим учун муҳим саналган бу хушхабарни эшитиб, юрагим ҳапқириб кетди ва шу заҳотиёқ уйга югурдим. «Программа»га қарасам, ростданам «Шерали Жўраев куйлайди» кўрсатуви бор экан. Мириқиб кўрдим. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов каби аллома шоирларнинг Ватан, бурч, шаъну шавкат ҳақидаги гапларидан сўнг ҳофизнинг шу мавзудаги қўшиқлари берилди. Жуда хурсанд бўлиб, эртасига ўша мактабдошларимга раҳмат айтдим. Зотан, мени энди ҳамма Шерали Жўраевнинг ашаддий мухлиси сифатида билиб бўлган эди.


* * *


Бу мубталолик менга нима берди?


Ҳофиз қўшиқ қилиб айтган сатрларни ёддан билардим. Баъзи жойларига тушунмасам, асл нусхасини қидириб топардим. Шу тариқа ҳазрат Навоийни, Мирзо Бобурни ўқийдиган бўлдим. Шоҳ Машраб ва Яссавийга муҳиб бўлдим. Фузулийни ўргандим, Мулла Паноҳ Воқифни танидим, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Абдулла Ориф, Эркин Воҳидовларнинг мухлисига айландим.


Кейин билдим, менга ўхшаганлар жуда кўп экан. Китоб ўқимаса ҳам, оламнинг маъносини, одамнинг шарҳини тушунтириб берадиганларнинг саноғи йўқ экан. Бунга сабаб уларнинг аксарияти ҳофиз қўшиқларидан дунёни англаб етганлар, чин ошиқлар эканини ҳам билдим кейин.


Ҳофизнинг қўшиқлари шунақа: олимга айлантиради одамни.


* * *


Шерали Жўраевнинг қўшиқлари доно ва ҳақгўй мураббийга, ширин сўз устозга ўхшайди: қайси мавзуда қўшиқ куйламасин, тилга олинган мавзу ҳақида мушоҳада қилишга мажбур бўласиз. «Бир улуғ эл бор жаҳонда» деган қўшиқни эшитсангиз, қанчалар гўзал ва муаззам юртда яшаётганингизни ўйлаб, шукроналар айтасиз. Эл-улус корига яраётганлар, халқим, деб туну кун тиним билмайдиганларга ажру мукофот бор. Бу ҳақда ҳофиздан ўтказиб ҳеч ким айтолмаган ҳали:


Ватан дея ўлса ким, тупроғи совимағай.


Э, бу ёғи қизиқ бўлди-ку, жон чиққанда жасад беш дақиқада совийди, деб эшитганмиз. Ҳофиз эса ўлганнинг устига тортилган тупроқ ҳам совимайди деяптими? Бу нима дегани? Бу жаноби пайғамбаримиз(с.а.в)нинг Уҳуд ғазотида чеккан жабру ситамлари, ўшанда жуда улуғ саҳобаларнинг шаҳид бўлганию, уларнинг жондан айро вужудлари қиёматга қадар асл ҳолича туришига каффорат берилганидан хабардорлик дегани! Бу асл миллатпарварлик, ватанпарварлик шиорда эмас, амалда кўрсатилиши керак дегани! Бу жим туриб Ватан ҳақида ҳайқириш дегани! Бу ҳамма Ватан, Ватан, деганда жим туриб Юртни севиш дегани, бу Ватан, Ватан деб турганлар бир хавф пайдо бўлса, ин-инига кириб кетганда, жидду жаҳд билан ўртага чиқиш дегани!


* * *


Ҳазрат Алишер Навоий яшаб ўтганига қарийб олти юз йил бўляпти. У киши битган сатрлар умри ҳам беш асрни қаритди. Ул зотнинг жуда кўп ғазаллари турли замон ва маконларда ҳофизлар томонидан куйга солиниб, қўшиқ қилинган. Хусусан, биз билган Мулла Тўйчи ҳофиздан тортиб то ҳозиргача Алишер Навоий мис­ралари ашулага айланмоқда. Бинобарин, Навоийни тушуниш, тушунтиришда санъат алоҳида таъсирга эга эканини инобатга олсак, бу нақадар мушкул вазифалигини англаймиз. Навоийдан куйлаш учун эса Навоийдан озгина хабардор бўлиш зарур. Навоийдан айтиш учун, ҳеч бўлмаса, у кишининг мингдан бир фазилатига эга бўлиш даркор. Навоий деб гапириш учун, жилла қурса, улуғ ёзувчи Ойбекнинг «Навоий» асарини ўқиш лозим.


Шерали Жўраев бу жиҳатдан ҳам саодатли санъаткор. Зеро, у Навоий ҳақида соатлаб гапиради, манаман деган навоийшунос олимлар ҳам у киши ҳазратнинг ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ғазалларини ва ғазалларига мухаммасларни топиб, ҳайратланарли даражадаги қўшиқ қилганига тасаннолар айтади. Айниқса, «Аввалгиларга ўхшамас», «Излангиз», «Айрилиқ они яқиндур», «Шитоб айлаб», «Шириндир», «Эй, хуш улким», «Ошиқ бўлдим», «Кўнгил», «Оразин» каби қўшиқлар шунчалар оби-тобида айтилганки, эшитган сари яна эшитгингиз келаверади. Оҳ уриб, Довудий нафас деганлари шундай бўлади, деб юборасиз беихтиёр.


* * *


Шерали Жўраевнинг ҳидоятга чорловчи қўшиқларини бир эшитиб кўринг. Улар адашганларни йўлга солмоқчи бўлганларнинг гапларидан кўра минг карра таъсирлироқ, табиийроқ, самимийроқ эмасми? Инчунин, «Ҳурлар бормиш у ёнда марварид маржондек» деб бошланувчи қўшиқни тинглаган киши борки, таъсирланмай қолмайди. Ҳофизнинг таъкидлашича, бу қўшиқ дунёга келишига Қуръони каримнинг «Воқеа» сураси сабаб бўлган. Бу сурадаги муаззам оятларни покланиб бир ўқинг ва унинг изидан шу хонишни тингланг, тийнатингиз бошқача бўлиб қолади. Бу гўзал хониш муқаддас сўзларга қанчалар ҳамоҳанглигини англаб етасиз ва яна ҳофизга тасаннолар айтасиз.


* * *


«Болалигимни яхши эслайман, – деган эдилар Шерали ака. – Раҳматли Нурмуҳаммад отамиз зиёлиларни, китоб шайдоларини ёқтирадиган, қадрлайдиган инсон эдилар. Шундай кишиларни уйимизга тез-тез йиғиб, тонгга қадар нафис суҳбатлар уюштирардилар. Мен гўдак ҳолимда меҳмонларга чой ташиб, хизмат қилиб, суҳбатларга қулоқ тутардим. Бир бурчакка жойлашиб олиб, отахонлар гапларини сеҳрли сўздек қабул қилардим. Алпомиш, Гўрўғли, Лайли ва Мажнун, Фарҳод ва Ширин номларини илк бор улардан эшитганман.


Деворда осиғлиқ турадиган радиодан яхши қўшиқ эшитилиб қолса, улар «Жуда файзли қўшиқ бўлибди», дейишар, аксинча, ўртамиёна хониш қилинса, «Э, файзи йўқ қўшиқ экан», ­дейишарди. Бу каби сўзлар бола қалбимда қаттиқ ўрнашиб қолгани туфайли бўлса керак, ижод деб аталмиш сиру асрорга тўла олам мени ўзига ром этди. Отам менга кўп китоб ўқитардилар. Даврадошлари ҳузурида ҳазрат Алишер Навоий ғазалларини ўқиб берганларим ёдимда. Ана шу муҳит, ана шу муҳиб­лик, мана, шунча йиллар ўтса ҳамки, мени тарк этгани йўқ. Бунинг учун Яратганга шукроналар айтаман. Мени сўзга, навога ошно қилган, жуда қийин замонлар бўлса-да, зиёли, оқибатли одамларни чақириб, уларнинг суҳбати орқали менга улкан тарбия берган отамдан миннатдорман.


Мана, қарийб олтмиш йилдирки, эл хизматидаман. Кўп заҳматлар бўлди, турли ҳолатлар бошимизга тушди. Аммо бир зум бўлса-да, санъатни тарк этмадим. Чунки отам ва онам мени дуо қилгандилар. Ота-она дуоси шак-шубҳасиз ижобат бўлишини ўз ­ҳаётим мисолида кўрдим. Элнинг шодон кунларида уларга янада хушнудлик улашишга ҳаракат қилдим. Оғир пайт­ларда уларнинг ёнида турдим, дард чекканда, далда бўлишга интилдим.


Қўшиқларим халқимизга манзур бўлган эканки, тўйларга чақиришади, сизни эшитсак, барча андуҳларимиз тарқаб кетади, дейишади. Бундай сўзларни эшитиш, мухлисларнинг ёниб турган кўзларига қараш нақадар бахт!


Баъзан куюнчак мухлислар, асл шинавандаларимиз «Шерали ака, шунча йил экранда кўринмадингиз, бунга сабаб нима?» деб сўраб қолишади. Бунга жавобан «Менинг яхши кунларим олдинда эканлигида», дейман. Ростданам, шундай бўлди. Муҳтарам Президентимиз биз, санъаткорларга жуда катта имкониятлар эшигини очиб берди. Мақом ва бахшичилик ­санъати бўйича фестиваллар ўтказиш йўлга қўйилди. Телевидение, радио, матбуот эшиклари ланг очилди. Шахсан мен Шавкат Мирзиёевнинг эътиборидан беҳад мамнунман. Жафокаш, заҳмату ташвишдан боши чиқмаган халқимиз бахтига шундай инсонпарвар киши раҳбар бўлганини Аллоҳнинг марҳамати деб биламан».


* * *


«Сабр қилган одамнинг юзи ҳамиша ёруғ бўлади, – деган эди Шерали ака суҳбатларимиздан бирида. – Айтмоқчиманки, кўп йиллар катта саҳналардан йироқда бўлдим, давлат тадбирларида иштирок этмадим. Бироқ халқимизнинг қалбидан узоқлашганим йўқ. Узоқлаштирмагани учун Аллоҳга шукроналар бўлсин. Мана, бугун дориламон кунлар келиб, бизнинг дил оғриқларимиз тумандек тарқаб кетди. Бунинг учун яна бир бор муҳтарам Шавкат Мирзиёевга ташаккурларим ва эҳтиромларимни билдириб қоламан. Шу киши раҳбар бўлиб, менинг ёшлигимни қайтариб берди. Аввало, камтарона меҳнатларим юксак баҳоланиб, «Фидокорона хизматлари учун», «Эл-юрт ҳурмати» каби орденлар билан тақдирландим. Президентимизнинг юрт манфаати, халқимиз фаровонлиги йўлида қилаётган улуғвор хизматларини Яратган Эгам юксак ажрлар билан сийласин.


Бугун олам тўфонлар ичра қалқиб турган денгизга ўхшайди. Зиддиятлар, афсуски, кун сайин авж олмоқда. Бундай вазиятда қўрқиб кетасан, одам. Аммо бир таскин бор: жим қараб турилгани йўқ. Президентимиз яхши қўшничилик, узоқ-яқиндаги давлатлар билан ҳамкорлик масалаларини жуда чиройли ва ибратли тарзда амалга ошириб келмоқда.


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган «Ватандошлар» жамоат фондини олайлик. Бу ташкилотнинг олдига қўйилган мақсадлар ниҳоятда улуғвор. Унда нафақат шу заминда яшаётган, балки турли сабаблар билан чет элларда юрган ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш, улар билан дийдорлашиш, муаммо ва тугунларни биргаликда ечиш каби вазифалар бор. Авваллари шундай бўлганми?.. Халқдан узоқлашиш бор, лекин яқинлашиш йўқ эди. Ҳамма ўз ҳолига ташлаб ­қўйилган, умидлар сўнган, ишонч ўлган эди. Бугун эса қаранг, раҳбарлар уйма-уй юрибди. Мен ҳам ўтган йиллари шундай йўқловларда қатнашдим, катта-катта раҳбарларнинг энг олис қиш­лоқларга бориб, оддий одамларга ёрдам бераётганига гувоҳ бўлдим.


Бунинг замирида инсон қадри деган улуғ тушунча бор. Инсонни улуғлаш, уни қадрлаш, аввало, тинч ва тотув яшаши учун шароит қилиб беришдан бошланади. Муҳими, биз бир-биримизни эъзозласак, юксаламиз. Бир-биримизга ишонсак, меҳр берсак, қўллаб-қувватласак, юрт обод бўлади. Пана-пастқамда мижғовланиб, кир қидирган эмас, бир челак сув билан бир дарахтни суғорган одам савоб топади. Шундай экан, Ватанга, миллатга борини бериб меҳнат қилаётганларнинг орзуси ушалсин».


* * *


Шерали Жўраев мумтоз адабиётнинг мухлиси ва билимдони эди. У кишининг ҳикоя қилишларича, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» асари Алишер Навоийни болалигида ўзига шунчалар маҳлиё этган эканки, ёш Алишер бу достонни бошидан охиригача ёдлаб олиб, такрор-такрор ўқиб юраркан. Бу ҳолдан хабар топган ота-онаси унга ўқишни ман этиб, асарни яшириб қўйишади. Агар улар шундай қилишмаганда биз билган Навоий юз карра, минг карра улуғ бўларди. Ҳайратки, ул зот шундоқ ҳам авлиёлар авлиёси, шоирлар султони, пири комилдир. Ҳайратки, Исо алайҳиссалом ўз нафаси билан ўликни тирилтирган бўлса, ҳазрат Навоий сўзга жон бахш этди. Ҳайратки, у жамики ҳайратлардан баландда, юксакда, кўкда. Ҳайратки, қарийб олти юз йилдан бери биз Навоийни англамоққа интиламиз, англаётганларни ардоқлашга талпинамиз. Умуман, Алишер Навоий асарларини қайта-қайта ўқийман. Фақат ғазалларини эмас, йирик-йирик достонларни ҳам қўлдан қўймайман.


Интернетнинг You Tube саҳифаси орқали хонадонимизда бўлиб ўтган назм ва наво дастурларини кўпчилик томоша қилган. Бу каби анжуманлардан бошқа бир ният кўзда тутилган: кейинги пайтда санъатимиздан ўзбекона руҳ узоқлашгандай. Европанинг, денгизнинг у томони санъат асарлари намуналари бизнинг санъатга кириб келишида бир нарса пайдо бўлди. Ўзимизнинг классик, яъни, қадимги, минг йиллаб шаклланган шеъриятимизга путур ета бошлади озгина. Ёшларимиз мабодо шуни кўрса, яна қайтиб уларни эсга олсин, деган ниятда Румийхонлик, Навоийхонлик, Бобурхонлик, Жомийхонлик, Машрабхонлик кечаларини уюштирдик. Буни халқимиз жуда яхши қабул қилди. Асл муддаомиз бу улуғ зотлар меросини, улар кимлигини ёшлар қалбига олиб кириш, қанақадир йўл билан онгига сингдиришдир. Давлатимиз раҳбари бежиз китоб, маърифат ҳақида гапирмаяпти. Нажот таълимда, деб ёшларга жуда катта эътибор қаратяпти. Мана шулар замирида миллатни юксалтириш, сўз ва соз, илм орқали Ватан шарафини кўтариш муддаоси турибди.


* * *


Давлатимиз раҳбарининг беқиёс меҳри, шу жонажон Ватаннинг ҳар бир фарзандига бўлган чексиз муҳаббати туфайли кўплар қатори улуғ ҳофиз ҳам яна давралар, катта-катта шодиёналар кўркига айланган эди. Зеро, Қоя Бургути билан янада маҳобатлидир.


Аммо Ҳақнинг қазои қадари шу экан: Шерали Жўраев энди орамизда йўқ. У кишини сўнгги манзилга кузатиш маросимига Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан минг-минглаб мухлислар келишди. Кўчаларга одам сиғмай кетди. Ҳамма йиғлаган, улуғ ҳофиз, суюкли кишиси билан видолашишга тўпланганларга Президентимиз таъзияномаси бироз бўлса-да, таскин ва тасалли берди. Жанозадан олдин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Шавкат Мирзиёевнинг бетакрор санъаткор Шерали Жўраевни эъзоз­лаш, ардоқлаш борасидаги алоҳида хизматларини тилга олганида кўнгиллар бир қалқиди. Ҳофизни даволашга энг малакали шифокорлар жалб этилгани, у хориждаги нуфузли шифохоналарга юборилгани шу элнинг азиз бир фарзандига, инсон қадрига бўлган эҳтиромни ифодалагани шубҳасиз.


Бу эҳтирому эъзозлар, дуолар ­Шерали Жўраевнинг охиратини обод қилишга сабаб бўлсин. Биз эса халқ ичидан чиқиб, унинг дард-изтироб­ларини куйлаган мард ўғлонни, элни маърифату ғурурга даъват этган ҳофизни, санъатимиз жадидини унутмаймиз, унутолмаймиз...


Мақсуд ЖОНИХОНОВ,
журналист



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс