Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 02:00

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 02:00

    +17 C

  • 03:00

    +16 C

  • 04:00

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +18 +20

  • Shanba, 18

    +20 +20

  • Yakshanba, 19

    +17 +20

  • Dushanba, 20

    +13 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +15 +20

  • Juma, 24

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳамон тақиқдаги фильм: “Отамдан қолган далалар” эфир юзини кўрадими?

Яқинда Сенат раиси Танзила Норбоева “Ўзбекистон ҳеч кимга ҳеч қачон мустамлака бўлмайди энди, бўлиб бўлди!” дея ҳайқирди. Ҳалигача бирор марта биз мустамлака эдик, бир вақтлар сизлар бизни босиб олгандинглар, деган гапга ишора қилинган, журъат қилинган эмас сиёсий минбарларда.
Ўзгача ракурс
682 15:39 | 26.12.2023 15:39



Аммо менимча, хавотир Захар Прилепин назарда тутган ҳудудимиз босиб олинишида эмас. Ундан каттароқ хавф, ундан каттароқ мустамлака ва мусибат бу – онгимизнинг босиб олинишида. Ва бу мустамлака ҳануз давом этяпти. Ўзбекистон Россия пропагандаси доирасидан 100 йилдан буён чиқиб кетганича йўқ. Онгимизни манқуртлаштириш, халқнинг ўзлигини танишига монелик қилиш, қуллик психологиясида ушлаб туриш давом этмоқда.


Кўпчилик онги Россия ОАВлари билан суғорилади, одамларга рус тили, рус маданияти сингиб кетган. Шу боис СССРпараст, ўзлигидан бегона авом кўпчиликни ташкил қилади, деб қўрқаман. Миллат ҳурриятни, озодликни ҳис қилиши учун мустамлаканинг, тобеликнинг асл башарасини кўриши керак. Ота-боболарини қул қилган, бошига қандай кулфатлар солган сиёсатни таниши, ажратиши керак!


Шу ўринда умид қиламанки, Прилепин баҳона бир неча йиллардан буён Ўзбекистонда тақиқда бўлган “Отамдан қолган далалар” фильми эфир юзини кўриб қолса... Фильм бир неча ўн йиллардан бери эфирга кетмаётганига сабаб, назаримда, у мустамлаканинг ваҳший сиёсати аччиқ тасвирлаганида бўлса ажабмас? Афсуски, ҳатто шуни телеканалларга беришга журъат қилмай келяпмиз...


Ваҳоланки, мамлакатимиздаги очиқлик сиёсатини халқаро жамоатчилик ҳам эътироф этмоқда. Лекин негадир “Отамдан қолган далалар” экранга қайтмаяпти. Ахир, Президентимизнинг ташаббуслари туфайли бир неча йилдан буён тарихий кинолар яратишга бел боғланди. Яқинда Кинематография Миллий агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев “Тирик тарих” туркумида юзлаб кинолар ишланишини, “Мадаминбек” ҳақида фильм суратга олинишини маълум қилди, аммо “Отамдан қолган далалар”ни эфирга қўймай, яқин тарих ҳақида фильм яратиш мантиқсизлик эмасми?


Қизиғи, бу ҳаракат ойни этак билан ёпишга ўхшайди. Чунки бу фильмни интернетда бемалол топиш ва томоша қилиш мумкин. Аммо телеканалларимиз нега журъат қила олишмаётгани ғалати. Айнан улар орқали кенг оммага тақдим этиш ва бунинг ортидан ватанпарварлик ғояларини сингдириш керак эмасми? Бир вақтлар мазкур фильм айнан шундай мақсадларда ишланмаганмиди?!


“Отамдан қолган далалар” фильми Тоғай Мурод романи асосида, Шуҳрат Аббосов томонидан суратга олинган. Мазкур фильм бугун ҳам томошабинларнинг юрак уришини маромидан чиқариб юборишга, кўзларида ёш қалтишга қодир. Чунки унда жонли тарих бадиийликларсиз, бўрттиришларсиз, ҳаққоний тасвирланган. Халқимиз эса ҳамиша ҳақиқатга ташна.


Мафтуна Каримова, журналист


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс