Олий таълимда катта ўзгаришлар: янги низом тасдиқланди
Адлия вазирлиги томонидан олий таълимга оид янги идоравий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди (3807-сон, 2026 йил 3 апрель).
Янги тасдиқланган низомда олий таълим тизимини ташкил этиш тартиби, ўқув жараёни, бошқарув механизми, молиявий муносабатлар, шунингдек, талабалар ва педагог ходимларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари аниқ белгилаб берилган.
Унга кўра, олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичларида амалга оширилади. Бакалавриат таълими камида 3 йил давом этади.
Таълим муддати кундузги шаклга нисбатан: сиртқи таълимда — камида 1 йилга;
кечки таълимда — камида ярим йилга узоқ бўлиши белгиланган.
Таълим жараёни кундузги, сиртқи, масофавий, дуал ва инклюзив шаклларда ташкил этилиши мумкин.
Битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мос келиши учун ўқув дастурлари ва малака талаблари иш берувчилар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
Талабалар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
➖ таълим сифатини ошириш юзасидан таклифлар бериш;
➖ ўқув жараёнига оид муҳокамаларда қатнашиш;
➖ кутубхона ва ахборот ресурсларидан бепул фойдаланиш;
➖ халқаро алмашинув ва қўшма дастурларда иштирок этиш;
➖ олий таълим муассасаси қарорлари устидан шикоят қилиш;
➖ меҳнат шартномаси асосида ишлаш;
➖ кундузги таълимда ўқиётганлар учун стипендия олиш.
Шунингдек, талабаларни таълимга алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланади.
Талабалар ички тартиб-қоидалар ва одоб-ахлоқ меъёрларига риоя этиши шарт.
Таълим жараёни миллий кредит-модуль тизими асосида ташкил қилиниб, Европа кредит трансфер тизимига мослаштирилади.
Олий таълим муассасаларига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилиши назарда тутилган.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0