Сурхондарёлик икки аёлга ёрдам берилди
Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги “Пахтакор” маҳалласида истиқомат қилувчи Дилбар Содиқова яшаш уйининг том қисмини ёпишда амалий ёрдам сўраб, 1211 “Ишонч телефони”га сим қоққан эди. Ушбу мурожаат мутасаддилар томонидан тегишлича ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, Д.Содиқова 2024 йилда “Аёллар дафтари”га киритилиб, оиласига 10 млн 175 минг сўмлик қурилиш материаллари ва куз-қиш мавсуми учун ҳар йили кўмир ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келинган. Шунингдек, уй-жойини қуриш учун 8 минг дона ғишт ҳам олиб берилган экан. Аммо у яна қайта мурожаат қилган. Бандихон тумани ҳокимлиги мурожаатни эътиборсиз қолдирмади.
Бойсун туманидаги “Мачай” маҳалласида яшовчи Тошхол Астанақулова ҳам 1211 “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиб, II гуруҳ ногирони эканлигини, 4 йилдан буён суяк емирилиши ва сурункали сийдик йўллари инфекцияси билан хасталанганлигини баён қилган. Даволаниш учун имтиёзли йўлланма (ордер) олишда амалий ёрдам сўраган.
Натижада Т.Астанақулова туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида барча клиник лаборатория ва тиббий текширувлардан бепул ўтказилди. Шунингдек, Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниши учун имтиёзли йўлланма ажратилди.
Чори Жумақулов,
Ishonch.uz




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0