Молдова делегацияси Ислом цивилизацияси марказида

“11– ноябр Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Молдова миллий касаба уюшмалари Конфедерацияси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.


Ташриф доирасида 10 нафар молдовалик меҳмон юртимизнинг бой тарихий-маданий мероси, миллий қадриятлари ва бунёдкорлик салоҳиятини ўзида мужассам этган Ислом цивилизацияси марказида бўлишди.
Меҳмонлар марказ экспозициялари билан танишиб, ўзбек халқининг кўп асрлик тарихи, жаҳон илм-фан ва маданият ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлишди. Марказнинг бетакрор меъморий қиёфаси ҳамда замонавийлашган кўриниши хорижий делегацияда катта таассурот қолдирди.


– Ислом цивилизацияси марказини кўрганимдан сўнг, ўзбек халқи нақадар бунёдкор халқ эканига амин бўлдим. Ҳатто менинг халқим ҳам бу масканни кўриши лозим, деб ҳисоблайман. Ўзбекистонга иккинчи бор ташриф буюришим. Бу галги сафарим давомида юртингиз янада ривожланганига, кундан-кунга диққатга сазовор масканлар кўпайиб, осмонўпар бинолар қад ростлаётганига гувоҳ бўлдим, – деди Валерия Триколич Молдова Республикаси Савдо, истеъмол кооперацияси ва тадбиркорликнинг турли шакллари федерацияси раиси.


Бу каби ташрифлар Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Молдова миллий касаба уюшмалари Конфедерацияси делегациясининг ташрифи давом этмоқда.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
ЖамиятТошкентдаги йирик медиа форумда ахборот суверенитети ва янги ҳамкорлик уфқлари белгилаб олинди
Иқтисод



