+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Минимал иш ҳақини ҳисоблаш тизими ўзгариши мумкин

Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини (МҲЭКМ) белгилаш тизимини ислоҳ қилиш таклиф этилмоқда. Таклифларга кўра, келгусида минимал иш ҳақи бюджет соҳасидаги иш ҳақини ҳисоблаш базасидан ажратилиши, халқаро стандартларга яқинлаштирилиши ҳамда ҳудудлар ва тармоқлар кесимида алоҳида белгиланиши мумкин.
Иқтисод
57 09:53 | 30.06.2026 09:53

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, фискал таҳлиллар институти таҳлилида МҲЭКМни 2030 йилгача босқичма-босқич медиана иш ҳақининг 40 фоизига етказиш таклиф қилинган. Ҳозирги медиана иш ҳақи ҳисобидан келиб чиқилса, бу минимал иш ҳақини тахминан 2,1 миллион сўмгача оширишни англатади.

Таҳлилда қайд этилишича, амалдаги тизимда МҲЭКМ бир вақтнинг ўзида ҳам минимал ижтимоий кафолат, ҳам бюджет ташкилотларида иш ҳақини ҳисоблаш мезони вазифасини бажаради. Бу эса ҳар сафар МҲЭКМ оширилганда давлат бюджети харажатларининг ҳам автоматик кўпайишига олиб келади.

Шу боис, бюджет соҳасида иш ҳақини ҳисоблаш учун алоҳида базавий тариф миқдорини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу орқали минимал иш ҳақини ошириш давлат бюджетига ортиқча молиявий босим қилмасдан амалга оширилиши мумкин.

Ҳужжатда, шунингдек, яшаш харажатлари ва меҳнат бозоридаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда МҲЭКМни ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида турлича белгилаш, шунингдек, соатбай ва кунбай минимал иш ҳақи тизимини жорий этиш имкониятини ҳам кўриб чиқиш таклиф этилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод