Валюта UZS
  • USD

    12 149.847.74

  • EUR

    14 003.91-76.07

  • RUB

    151.100.57

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 09:00

    +17 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +20 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 03-April

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 09:00

    +17 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +20 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +22 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +16 C

  • Juma, 03

    +16 +20

  • Shanba, 04

    +14 +20

  • Yakshanba, 05

    +14 +20

  • Dushanba, 06

    +13 +20

  • Seshanba, 07

    +15 +20

  • Chorshanba, 08

    +12 +20

  • Payshanba, 09

    +11 +20

  • Juma, 10

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари кенгаши йиғилиши

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди
Жамият
114 23:44 | 01.04.2026 23:44

Йиғилишда Кенгаш аъзолари, Ўзбекистон, Қозоғис­тон, Тожикистон, Қирғизистон, Мўғулистон касаба уюшма марказлари раҳбарлари, шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Халқаро миграция ташкилоти экспертлари ҳамда беш мамлакат делега­цияси иштирок этди.


Марказий Осиё мамлакатларидаги меҳнат миг­рацияси масаласи муҳокама қилинган тадбирда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгашининг Ёшлар кенгаши тўғрисидаги низом ва Ёшлар кенгаши таркиби, Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгашининг мукофотлаш фао­лияти концепцияси, минтақа мамлакатларида халқаро ва ички туризмни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Кенгаш раислигини Қозоғис­тон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясидан Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерациясига ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Тадбир асносида «Марказий Осиё касаба уюшмаларининг 2023 йилдаги энг яхши жамоа шартномаси» кўрик-танлови ҳам ўтказилди. Мазкур танловда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тақдим этилган »Термиз дарё порти» масъулияти чекланган жамиятининг жамоа шартномаси ғолиб деб топилди.
Йиғилиш якунида Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари кенгаши таркибига кирувчи миллий касаба уюшма марказлари ўртасида меҳнат миграциясини мувофиқлаштириш (тартибга солиш) соҳасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.
Йиғилиш доирасида Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмаларининг трансчегаравий ҳамкорлиги бўйича минтақавий семинар ҳам ташкил этилди. Унда миграция жараёнларининг чегарадош ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволга таъсири масаласи муҳокама этилди ҳамда Кенгаш доирасида трансчегаравий ҳамкорликнинг қўшма режаси бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Семинар иштирокчиларини Халқаро меҳнат ташкилоти номидан қутлаган ACTRAV/ХМТнинг Европа ва Марказий Осиё бўлими бошлиғи Сергеюс Гловацкас ижтимоий ва меҳнат соҳасида трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим масалалардан бири эканини алоҳида ­таъкидлаб, шундай деди:
– Минтақа давлатлари умумий тарих, маданият ва илдизларга эга. Давлатлар ўртасидаги чегаралар очиқ ва бу, албатта, ижтимоий ва меҳнат соҳасидаги жараёнларга таъсир қилади. Меҳнат мигрантларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалаларида трансчегаравий ҳамкорлик жуда муҳим аҳамиятга эга ва бу масалада касаба уюшмалари алоҳида ўрин тутади.
Семинарнинг дастлабки қисмида Марказий Осиё респуб­ликаларида ижтимоий-меҳнат соҳасидаги вазиятга оид тақдимотлар ўтказилди.
Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номидан мамлакат тақдимотини ўтказган раис ўринбосари Ёрқин Файзуллаев юртимизда бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳамда ижтимоий шериклик доирасидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари хусусида гапириб ўтди.
Чегаравий ҳамкорлик мавзусини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти кенгаши раиси Нусратулла Пардаев давом эттириб, иштирокчиларга Жиззах ва Туркистон касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорлик тажрибаси ҳақида маълумот берди.
Анжуманда иштирокчилар минтақа касаба уюшмалари ҳамкорлигини мустаҳкамлашда мазкур Кенгаш доирасидаги ўзаро ҳамкорлик улкан аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.


Ўз мухбиримиз


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6192 16:57 | 05.08.2023