Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 900.00-20.16

  • EUR

    14 595.06-86.12

  • RUB

    157.32-1.29

+29C

+29C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+29c

  • Hozir

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 02-May

+29C

  • Hozir

    +29 C

  • 19:00

    +27 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Juma, 02

    +29 +20

  • Shanba, 03

    +31 +20

  • Yakshanba, 04

    +32 +20

  • Dushanba, 05

    +34 +20

  • Seshanba, 06

    +33 +20

  • Chorshanba, 07

    +35 +20

  • Payshanba, 08

    +35 +20

  • Juma, 09

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ёлғизлик замон талаби бўлдими?

Сўнгги ўн йилларда Ўзбекистонда оила қуриш ёши секин-аста юқорига кўтарилмоқда. Илгари 22–23 ёшдаги йигит, 19–20 ёшдаги қизлар учун тўй табиий жараён ҳисобланса, ҳозирда кўп ёшлар 27–30 ёшда ҳам оила қуришга шошилмаяпти. Айримлар эса умуман жуфт топа олмаётганини очиқчасига тан оляпти. Бу кечикишнинг сабаби фақат иқтисодий шароитдами? Ёки жамият ва руҳият ўзгариб боряптими? 
Жамият
201 11:20 | 30.04.2025 11:20

Ўзбек ёшларининг бир вакили, қолаверса, уларни ичидан кузатган кузатувчи сифатида бу борадаги баъзи мулоҳазаларимни бўлишмоқчиман.:


Таълим ва карьера биринчи ўринда


Ёшлар ўртасида олий маълумот олиш ва мустаҳкам ишга эга бўлишга қизиқиш ошиб бормоқда. Қизлар магистратура, чет эл таълими, ўз ишини бошлаш каби мақсадларни биринчи ўринга қўя бошлади. Бу эса оила қуришни кейинга суряпти.


Масалан, Замира 27 ёшда. (Мақоладаги ёшларнинг исмлар ўзгартирилган) У нуфузли халқаро университетда магистратурани тамомлаган, ҳозирда хусусий компанияда етакчи мутахассис. У бу борада шундай дейди:


— Менга турмуш қуриш учун эмас, ҳаётда ўз ўрнимни топиш учун вақт керак бўлди. Энди ўзимни топдим. Албатта, ўзимга муносиб инсон учраса, ўйлаб кўраман. Унгача оила қуриш ҳақда гап ҳам бўлиши мумкин эмас.


Баландлаб бораётган талаблар


Кўплаб йигитлар уй, иш, барқарор даромад бўлмас экан, оила қуришни маъқул кўришмайди.


Масалан, Шаҳбоз 30 ёшда, у оила қуриш ҳақда шундай дейди:


— Уй йўқ, ишимда даромад яхши эмас. Ҳозирги қизлар эса биринчи навбатда бой ва ҳашаматли ҳаётни талаб қиляпти. Шунинг учун оила қуришим кечикмоқда, деб ўйлайман.


Мустақилликка интилиш


Бугунги ўзбек қизлари ҳам мустақилликни хоҳлашмоқда. Турмуш қурганда молиявий жиҳатдан эркакка тўлиқ боғлиқ бўлишни истамайди.


Охирги йиллар глобал маданият таъсиридами ё бошқа сабабми, бу ҳолат тобора кучайди. Қизлар орасида “эрсиз ҳам яшайман” ёки “бошқага боғлиқ бўлмаслик” каби қарашлар кенг.


Ажралишлар сонининг ортиши


Ёшлар ажралиш ҳолатларини кўриб, ҳаёт шароитига жиддий ёндашишни бошлади. Сўнги йилларда Ўзбекистонда ажримлар кўпайгани кузатилди. Атрофдаги, яқинлари ҳаётидаги ажримлар сабаб ёшлар орасида жуфт танлашда эҳтиёткорлик ва шубҳалар кучайди, бу эса кеч қарор қабул қилишга олиб келаётган бўлиши мумкин.


Чет элда ўқиш ва ишлаш тенденцияси


Миграция сабабли кўп ёшлар чет элда таълим олиш ёки ишлаш мақсадида. Албатта, ўз мамлакатидан олисда яшаш, узоқ масофа муносабат ўрнатиш ва оила қуриш имкониятини чеклайди.


“Идеал жуфт” ҳақидаги тасаввурлар


Кўп ёшлар жуфт танлашда реал эмас, фантазиявий тасаввурларга эгадай. Ёшлар кўраётган кино-сериаллар, глобал интернет тармоғи, айниқса, “инстаграм”даги турли жуфтликларнинг саҳнавий лавҳаларини томоша қилиш уларнинг онгида ҳаётда мавжуд бўлмаган мукаммал образларни яратмоқда. Оқибатда ана шундай жуфт излаб вақт ҳам ўтиб кетяпти. Баъзида идеал эркак ёки аёлни излаш имкониятлар бор бўлса ҳам, ёшлар буни четга суриб қўяётгани кузатилмоқда.


Ёлғизлик истаги


Замонавий ёшлар шахсий эркинликни жуда юқори қадрлашади. Ҳатто, “менга ҳеч кимнинг кераги йўқ”, “ёрдамсиз яшайман” каби қарашлар кенг тарқаляпти.


Руҳий тайёргарлик


Баъзиларда болаликда оғир оилавий муҳитда ўсган. Бундай ёшларда учун “оила” сўзи ўзининг қадр-қимматини йўқотган. Яна бир гуруҳда эса ўзини бошқалар олдида оча олмаслик, ҳис-туйғуни баён қилишда муаммоси бор.


Интернет ва мулоқот шакли ўзгарди


Бугун ёшларда ёзма мулоқот устунлиги бор, бу эса тез танишиш ва тез хайрлашиш ҳолати мавжуд. Бу чуқур муносабат ўрнатишнинг қийинлашувига сабаб бўлмоқда. Одамларда юзма-юз мулоқот камайган. Оқибатда қисқа муддатли виртуал танишувлар таъсирида ёшлар оила қуриш вақтини ўтказиб юбормоқда.


Таклифлар


Мактаб ва университетларда “оилавий ҳаётга тайёргарлик” фанлари жорий қилиниши мумкин. Жуфтлик муносабати нима, қандай қурилади? Булар балки ёшларга ўргатилиши керакдир?


Давлат ва жамият қўллаб-қувватлаши:


Ёш оилалар учун уй-жой ёки субсидия дастурларини янада кўпайтириш;


Иш ўринларни кўпайтириш;


Ота-оналар таъсири


Кўп ҳолларда ўзбек жамиятида ота-оналар тўйни шошма-шошарлик билан талаб қилади ёки ортиқча босим ўтказади. Мазмунли мулоқот ва фарзанднинг танловига ҳурмат муҳим. Хулоса қилиб айтганда, ёшлар оила қуришни кечиктираётгани замон талаби ва глобал маданият таъсири. Аммо бу жараёнда улар ёлғиз қолмаслиги керак. Жамиятнинг, давлатнинг ва оилаларнинг ёшларга амалий ёрдам бериши келажакда барқарор ва соғлом оилаларни таъминлайди.


Мафтуна Каримова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3928 16:57 | 05.08.2023