Иш ҳақи кечикса ёки тўлиқ тўланмаса, касаба уюшмаси ходимларни ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўради?
Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгаши бўлим мутахассиси Саодат Мустафаева жавоб берди:
Аввало, касаба уюшмаси мутахассислари корхонада ўрганиш ўтказади ва иш ҳақи тўланмаганлик фактини тасдиқлагач, иш берувчига ёзма тақдимнома киритади.
Тақдимномада аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва иш ҳақини тўлаш муддати белгиланади.
Меҳнат кодексига асосан, иш берувчи ушбу тақдимномани кўриб чиқиши ва натижаси ҳақида хабар бериши шарт.
Жамоа шартномаси орқали иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун иш берувчига моддий жавобгарлик (пеня) белгилаш талаб қилиниши мумкин.
Агар иш берувчи касаба уюшмасининг талабларини эътиборсиз қолдирса, касаба уюшмаси ходимнинг номидан ва унинг манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси киритади. Касаба уюшмалари ходимлар манфаатида судга мурожаат қилганда давлат божидан озод этилган.
Шунингдек, меҳнат кодексининг 333-моддасида ходимга иш ҳақи тўлашни ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги кўрсатиб ўтилган.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0