+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Инсоният тарихида илк бор туғилиш даражаси аҳолини такрор барпо этиш учун етарли бўлмай қолди

21 09:29 | 29.08.2026 09:29

Пенсильвания университети профессори Хесус Фернандес-Вильяверде ва Нортвестерн университети аспиранти Патрик Норрикнинг «Terra Incognita: Сиқилаётган дунё иқтисодиёти» номли тадқиқотида шундай хулосага келинган.


Олимлар ҳисоб-китобига кўра, 2026 йилда дунё бўйича умумий туғилиш коэффициенти илк бор аҳолини табиий равишда такрор барпо этиш учун зарур бўлган даражадан — ҳар бир аёлга 2,2 нафар боладан — пастлаган.


Тадқиқотчилар 1950–2023 йиллардаги 236 та давлат ва ҳудуд маълумотларини таҳлил қилган. Уларнинг аниқлашича, глобал туғилиш даражаси 1978 йилда энг юқори нуқтага етган ва шундан сўнг изчил пасайиб борган.


Қизиғи, демографик пасайиш энди фақат бой Ғарб давлатларига хос эмас. Энг катта тушиш даромади паст ва ўртача бўлган мамлакатларда кузатилмоқда. Айрим давлатларда кам таъминланган ва таълим даражаси пастроқ аёллар орасида туғилиш кўрсаткичи энг тез суръатда пасайган.


Мексика, Колумбия, Таиланд ва Тунис каби мамлакатларда бу жараён айниқса яққол кўринмоқда. Колумбия, Миср ва Туркияда миллий реестрлар асосидаги ҳақиқий туғилиш кўрсаткичлари БМТнинг расмий баҳоларидан 8–36 фоизга паст экани қайд этилган.


Олимлар туғилишнинг камайишини уй-жой нархлари ёки смартфонлар таъсири билан изоҳлаш етарли эмас, деб ҳисоблайди. Улар «замонавийлик» гипотезасини илгари сурмоқда.


Унга кўра, замонавий жамиятда таълимнинг узоқ давом этиши, тиббиёт ва пенсия тизимларининг ривожланиши ҳамда ижтимоий институтлар натижасида учинчи фарзандли бўлиш иқтисодий жиҳатдан анча қимматга тушмоқда. Фарзандсизлик ёки 1–2 нафар фарзанд билан чекланиш эса тобора ижтимоий жиҳатдан мақбул ва иқтисодий жиҳатдан қулай бўлиб бормоқда.


Тадқиқот муаллифлари ҳисоб-китобига кўра, ҳозирги тенденция сақланса, Ер аҳолиси 2056 йилга бориб 9 миллиард нафарга етади ва шундан кейин камая бошлайди.


БМТ прогнози эса бошқача: ташкилот дунё аҳолиси 2080-йиллар ўрталарида 10,3 миллиард нафаргача ўсиши, шундан кейингина пасайиш бошланишини кутмоқда. БМТ ҳозирча дунёдаги туғилиш даражаси аҳолини қайта тиклаш чегарасидан пастлаган, деб ҳисобламайди.


Агар демографик пасайиш давом этса, меҳнатга лаёқатли аҳоли ўсиши секинлашиши, пенсия тизимларига босим кучайиши ва иқтисодий ўсиш суръатлари пасайиши мумкин. Узоқ муддатда ёшлар сонининг камайиши инновациялар ва тадбиркорлик фаоллигига ҳам таъсир қилиши эҳтимол.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид