Валюта UZS
  • USD

    12 178.8549.84

  • EUR

    14 053.1884.2

  • RUB

    146.54-1.45

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-March

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +14 C

  • Yakshanba, 22

    +17 +20

  • Dushanba, 23

    +15 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    +17 +20

  • Payshanba, 26

    +17 +20

  • Juma, 27

    +19 +20

  • Shanba, 28

    +21 +20

  • Yakshanba, 29

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Иблисга исён

Абдулла Орипов ижодида инсон руҳиятининг энг теран қатламларидаги азалий кураш – Шоир ва Иблис тўқнашуви алоҳида эътиборга молик.
Жамият
65 16:15 | 21.03.2026 16:15

Шоирнинг «Одам ва Шайтон қиссаси»да Иблис ташқи бир мажҳул куч эмас, балки инсон ботинидаги «менлик» даъвосининг бадиийлашган қиёфасидир. Шайтон Одам Ато фитратидаги энг нозик заифликни нишонга оларкан, Ҳазрат Навоий айтган «маҳв айла нақши мосиво» (дунёвий ҳирсни ўчир) ҳикматининг тескари акси содир бўлади.



Абдулла Орипов талқинида Шайтоннинг энг хатарли макри унинг инсон вужудига, қонига сингиб кетганидадир. Бу Шахснинг ўз виждони билан юзма-юз келишини мураккаблаштирувчи ботиний истилодир:



Йўлдан урдим сени мудом,


Азоб бердим жонингга,


Мен ғалаба қилдим охир,


Кирдим энди қонингга!



Абдулла Орипов шеъриятида Иблис шунчаки жаҳолат тимсоли эмас, балки ниҳоятда кучли «мантиқ» соҳиби сифатида гавдаланади. У ижодкорга ҳамиша «реаллик», «манфаат» ва «замон билан ҳамнафаслик» ниқобида яқинлашади. Бу руҳий озодликни моддий ўлжага алмаштириш таклифидир.


«Одам ва Шайтон қиссаси»да Иблис инсонни «мангулик» ваъдаси билан алдаркан, аслида Хожа Аҳмад Яссавий таъкидлаган «олтмиш бошли нафс»нинг биринчи тиши – манманликни ишга солади. Иблис Шоирга санъатни нафс бозорининг матоҳига айлантиришни, шуҳрат илинжида «ялтоқланишни» уқтиради. Аммо Шоирнинг маънавий мустақиллиги унинг ўзлигини иблиснинг арзон дунёсига сотмаслигида кўринади:



Керак бўлса, амр этса юрак,


Келтирурман умримга имон.


Менинг учун на таъзим керак,


На ҳолвайтар каби шуҳрат-шон.



Ижодкор шахсиятининг маънавий ҳурлиги инсоний қадриятлар бозор мезонларига алмашган муҳитда катта имтиҳонга дуч келди. Шоирнинг «Сароб» ва «Бозор» шеърларида мажҳул кучнинг янги қиёфаси – «манфаатдорлик» гавдаланади. У энди инсонни нафақат мол-дунё, балки қалбни «сароб»ларга ошно қилиш орқали руҳий қарамликка солади.


Шоир «Мен англаб етган фалсафа» шеър­и­­да инсон ўзлигини сотган куни Иблиснинг мантиқий зафари бошланишини фош этади:



Бозорга ўхшайди асли бу дунё,


Бозорга ўхшайди бунда ҳам маъни.


Иккиси ичра ҳам кўрмадим асло,


Молим ёмон, деган бирор кимсани.



Шоирнинг «Жаннатга йўл» драматик достони Шоир ва Иблис ўртасидаги азалий баҳснинг энг қалтис нуқтасидир. Навоийнинг «имон гавҳарин кўнглумга сол» деган муножоти ушбу достоннинг маънавий пойдеворидир. Достонда Иблис Шоирга унинг умр бўйи қилган иккиланишларини эслатувчи «имон ўғриси» қиёфасида келади.


Иблиснинг мантиқи шафқатсиз: «Сен ҳамма қатори эдинг, демак, сен ҳам бизникисан». Аммо Шоир шахсияти бу «тўдага қўшилиш» гирдобидан Тавба ва Чин дард орқали чиқиб кетади. Достон якунидаги илоҳий садо Шахсиятнинг Иблис устидан қозонган мутлақ зафарини тасдиқлайди:



Икки дўстнинг садоқати, меҳри, ҳиммати


Коинотнинг қадридан ҳам тургайдир баланд.



Иблис ниҳоятда кучли ҳисоб-китоб соҳиби бўлиб, у фақат фойда ва зиён мезонлари билан фикрлайди. Аммо шоир Шахсияти бу занжирларни Ишқнинг «ақлсиз» қуд­рати билан парчалайди. Навоий таъкидлаганидек, ишқсиз айтилган сўз руҳсиз жасаддир.


А.Орипов шеъриятида шайтонга лирик қаҳрамон исёнининг энг нурли нуқтаси – Тавба палласи. Тавба Шоирга Иблис тортиқ қилган «сароб»ларни таниб олиш ва улардан юз ўгириш қудратини беради.


Шоир ва мажҳул куч мулоқотининг якуни руҳнинг фоний дунё омонатларидан баланд кўтарилиб, боқийлик сари қилган зафаридир. Шоирнинг «Руҳим» шеъри бу зафарнинг очиқ ­хитобномаси ўлароқ жаранг сочади:



Вужуд деганлари асли нимадир?


Дайр денгизида юрган кемадир.


Бир кун бир қояга урилгай кема,


Руҳим, сен вужуднинг ғамини ема.



Иблиснинг энг катта мағлубияти шундаки, у Шоирни «юзсиз» қила олмади, унинг Сўзини нафс бозорида сотилишга мажбур этолмади. Руҳнинг зафари Сўзнинг боқийлигида, Имоннинг бутунлигида ва Илоҳий Муҳаббатнинг нуридадир.


Мунисжон ҲАКИМОВ,


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи бўлим мудири, филология фанлари бўйича фалсафа доктори



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6097 16:57 | 05.08.2023