Хива шаҳрида “Саҳро юлдузи” туристик мажмуаси бунёд этилади
Президент Мирзиёев кеча, 1 май куни Хива шаҳрида тантанали очилган “Арда Хива” туристик масканида бўлди.
17 та меҳмонхона ва меҳмон уйлари, 9 та ресторан, очиқ ва ёпиқ аквапарклар, 3 минг ўринли амфитеатр, 5 та кино ва концерт зали, кўргазмалар павильони, 70 та дўкон, 300 та савдо растаси, 11 та ҳунармандлар уйи, Шарқ бозори ва заргарлик маркази, фавворалар ҳамда соҳил бўйи йўлаклари бўлган мажмуа келгусида вилоятга туристлар оқимини қўшимча равишда 1 миллион нафарга ошириши, 2 мингта иш ўрни яратииши ҳамда хизматларни 1,2 триллион сўмга кўпайтириши кутиляпти.
– Ишончим комил, “Арда Хива” Хоразмдаги туризм ривожида янги саҳифа очади, вилоятнинг иккинчи “ташриф қоғози”га айланади. Ушбу бетакрор маскан Хоразмга, бутун халқимизга муборак бўлсин, – деди Президентимиз.
Давлат раҳбари, шунингдек, энди Хива шаҳри ҳудуди 2,4 минг гектарга кенгайтирилиб, у ерда “Саҳро юлдузи” туристик мажмуаси бунёд этилишини маълум қилди. Унда меҳмонхоналар, кўнгилочар марказлар, гастрономик ва савдо кўчалари, музейлар, экоуйлар, ёзги лагерь, экстремал туризм жойлари бўлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0