Гукеш ва Синдаров ўртасидаги учинчи партия ҳам дуранг билан тугади

09:20 | 27.11.2026
•
45
Гукеш ва Синдаров ўртасидаги учинчи партия ҳам дуранг билан тугади
Катталаштириш

Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳс давом этмоқда. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги учинчи партия ҳам дуранг билан якунланди.

Оқ доналарда ўйнаган Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу 61-юришдан сўнг муросага келишди. Шу тариқа, учта партиядан кейин умумий ҳисоб 1,5:1,5 кўринишини олди.

Навбатдаги, тўртинчи партия 28 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унда Гукеш оқ доналар билан ўйнайди.

Мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этувчи чемпионлик баҳси классик шахмат бўйича 14 тагача партиядан иборат. Агар асосий баҳсда очколар тенг келса, ғолиб тай-брейк орқали аниқланади.

Қайд этиш жоиз, шахмат тожи учун кечаётган ушбу беллашув тарихдаги энг ёш чемпионлик тўқнашуви ҳисобланади. Унда 20 ёшли икки гроссмейстер куч синашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гукеш 2024 йил декабрь ойида хитойлик Дин Лижэнни 7,5:6,5 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади