Сергей Карякин: Синдаров Гукешга қарши баҳсда фаворит

Россиялик гроссмейстер Сергей Карякин шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун кечаётган Жавоҳир Синдаров ва амалдаги чемпион Гукеш Доммаражу ўртасидаги баҳсда ўзбекистонлик шахматчини фаворит деб ҳисобламоқда.
Карякиннинг фикрича, Синдаров ҳозирда рақибига нисбатан кўпроқ иштиёқ ва қатъият намойиш этмоқда. У Гукешнинг жаҳон чемпиони бўлганидан кейинги ўйинларида аввалги барқарорлик пасайганини таъкидлади.
"Менимча, Синдаров диққатини жамлаган, қатъиятлироқ ва ғайратлироқ. Гукешга қарасам, чемпионлик тожи унинг учун оғир юкка айланганга ўхшайди. Ҳозирги ҳолатга қараб, Синдаровни фаворит деб биламан", — деди россиялик гроссмейстер.
Шу билан бирга, Карякин яккама-якка учрашувларда кутилмаган натижалар ҳам юз бериши мумкинлигини қайд этди. У мисол тариқасида 2024 йилда Дин Лижэнь ва Гукеш ўртасида ўтган жаҳон чемпионлиги матчисини келтирди. Ўшанда кўпчилик Гукешнинг ғалабасини кутган бўлса-да, баҳс тай-брейкка етмасдан якунланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Синдаров ва Гукеш ўртасидаги матчнинг биринчи партияси дуранг билан якунланган.







