Касаллик давридаги ходим нега ишдан бўшатилди?

16:27 | 25.11.2026
•
67
Касаллик давридаги ходим нега ишдан бўшатилди?
Катталаштириш

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгашида кадрлар ва иш юритиш бўйича бош мутахассис лавозимида фаолият юритиб келган Гулноз Қаюмова касаллиги сабабли меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврида ишдан бўшатилди.

Даволаниб, ишга қайтган ходим ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилинганини билгач, бунга эътироз билдирди. Бироқ, раҳбарият ва тегишли мутасаддиларга қилган мурожаатлари натижа бермади. Шундан сўнг, у ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгашига мурожаат қилди.

Мурожаатни ўрганган кенгашнинг меҳнат-ҳуқуқ инспектори ходимни ишдан бўшатишда Меҳнат кодексининг тегишли талаблари бузилганини аниқлади. Ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ва ходимнинг меҳнат ҳуқуқларини тиклаш юзасидан ташкилот раҳбарига кўрсатма хати киритилди. Натижада кўрсатма хати ижроси таъминланиб, Гулноз Қаюмовани ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ бекор қилинди ва у аввалги иш жойига қайта тикланди.

– Бир ой давомида адолат қарор топишини кутдим. Касаба уюшмаларига мурожаатим ижобий ҳал этилди, бузилган ҳуқуқларим тикланди. Бунинг учун миннатдорман, – дейди Гулноз Қаюмова.

Машраб Мирзаев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади