Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлараро иккинчи форуми бўлиб ўтмоқда

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги абадий дўстлик ҳамда иттифоқчилик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган иккинчи парламентлараро форуми ўтказилмоқда.

10:19 | 26.11.2026
•
74
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлараро иккинчи форуми бўлиб ўтмоқда
Катталаштириш

Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари билан бир қаторда, ҳар икки мамлакат ёшлар парламентлари аъзолари ҳам қатнашмоқда.

Анжуманнинг очилиш қисмида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ҳамда Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Ғафарова сўзга чиқди. Улар ўз нутқида икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, шахсий дўстлиги ва ўзаро ишончи натижасида Ўзбекистон — Озарбайжон алоқалари иттифоқчилик даражасига кўтарилганини алоҳида қайд этди.

Ҳамкорлик тарихи ва иқтисодий кўрсаткичларга назар ташлайдиган бўлсак, шуни кўриш мумкинки, икки йил муқаддам давлат раҳбарлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. 2026 йилнинг август ойида Тошкентда бўлиб ўтган Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи мажлиси якунларига кўра эса Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Мазкур форматдаги илк учрашув 2025 йил июль ойида Хивада ўтказилиб, унда парламент ҳамкорлигининг устувор вазифаларини белгилаб берувчи Хива декларацияси қабул қилинганди. Ўтган давр мобайнида сиёсий мулоқот кенгайиб, ўнлаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Ҳозирда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 470 дан зиёд корхона, Озарбайжонда эса Ўзбекистон инвестициялари асосидаги 130 дан ортиқ компания фаолият олиб бормоқда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади