Валюта UZS
  • USD

    12 178.8549.84

  • EUR

    14 053.1884.2

  • RUB

    146.54-1.45

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-March

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +14 C

  • Yakshanba, 22

    +17 +20

  • Dushanba, 23

    +15 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    +17 +20

  • Payshanba, 26

    +17 +20

  • Juma, 27

    +19 +20

  • Shanba, 28

    +21 +20

  • Yakshanba, 29

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Глобал сув тақчиллиги: Марказий Осиёдаги вазият

Сув – инсоният ҳаётининг асосий манбаи. Бир қарашда Ер юзида сув етарлидек туюлади: сайёрамизнинг қарийб 70 фоизи сув билан қопланган. Аммо бу улкан захиранинг фақат жуда кичик – 1 фоиздан кам қисмигина инсоният истеъмоли учун яроқли тоза сувдир. Шу сабабли XXI асрда сув масаласи нафақат экологик, балки иқтисодий ва геосиёсий муаммога айланди.
Жамият
37 20:34 | 21.03.2026 20:34

22 март – Бутунжаҳон сув куни



Охирги қирқ йил ичида Марказий Осиёда жон бошига тўғри келадиган сув миқдори уч баравардан кўпроққа камайди. Иқлим ўзгариши, истеъмолнинг ортиши ва сув бошқарувидаги муаммолар Марказий Осиёни сув инқирози олдида тобора заиф қилиб қўймоқда. Экспертларнинг огоҳлантиришича, сув сиёсати зудлик билан қайта кўриб чиқилмаса, минтақа пойтахтлари Теҳрондаги каби оғир вазиятга дуч келиши мумкин.


«New Lines Institute» халқаро таҳлилий маркази экспертларига кўра, бу сув тақчиллигини минтақа иқтисодий ривожланиши учун асосий таҳдидлардан бирига айлантиради. Институтнинг 2026 йил февраль ойида эълон қилинган ҳисоботида шундай дейилади: «Сув тақчиллиги Марказий Осиёдаги иқтисодий тараққиёт ва барқарорлик учун энг муҳим хавфлардан бирига айланиб бормоқда». Иқлим ўзгариши сув муаммосини янада кескинлаштирмоқда. Қурғоқчиликлар кўпаймоқда, музликлар эриб бормоқда, дарё ва кўллар сатҳи пасаймоқда. Айниқса, Африка, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё ҳудудлари энг хавфли зоналар сифатида қайд этилмоқда. Бу ҳудудларда сув учун рақобат кучайиши, ҳатто келажакда сиёсий низоларга сабаб бўлиши мумкин.


Марказий Осиёдаги сув инқирозини рақамларда кўрадиган бўлсак:


80% – Марказий Осиёдаги жами сувнинг қишлоқ хўжалигида ишлатилиш улуши.


40% – эскирган суғориш тизимлари туфайли йўқотилаётган сув миқдори.


1700 м³ – 2030 йилга бориб кутилаётган сувнинг сурункали тақчиллик даражаси.


92% – Орол денгизидаги сув ҳажмининг йўқотилиши.


8–20% – Қўштепа канали туфайли Амударё оқимининг эҳтимолий камайиши.


5 миллион киши – яқин 25 йил ичида минтақада иқлим миграцияси хавфи остида қолган аҳоли сони.


Ўзгаришлар суръати кишини хавотирга солади. 2030-2040 йилларга бориб Марказий Осиёда сув танқислиги сурункали тус олиши хавфи бор. Ғарбий Тян-Шан музликлари сўнгги йигирма йил ичида тахминан 27 фоизга қисқарди. Бу Амударё ва Сирдарё оқимига тўғридан-тўғри таҳдид солади. Натижада, бу дарёлар Орол денгизига етарли ҳажмда етиб бормаяпти, денгизнинг қуриган туби эса туз ва чанг бўронлари манбаига айланди. Эскирган каналлар ва тақсимлаш тармоқлари туфайли сув истеъмолчига етиб боргунча ярми йўқолмоқда. Жами олинган сувнинг катта қисми қишлоқ хўжалигига йўналтирилган, бироқ у ерда ҳали ҳам эскирган суғориш усулларидан фойдаланилмоқда. 2040 йилга келиб минтақа аҳолиси яна 25 фоизга кўпайиши кутилмоқда, бу эса ичимлик сувига бўлган талабни кескин оширади.


Сув тақчиллиги нафақат экологик ёки иқтисодий муаммо, балки ижтимоий беқарорлик манбаига айланиши мумкин. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, сув тақчиллигининг салмоқли қисмини тўғри бошқарув ва замонавий технологиялар орқали камайтириш мумкин. Марказий Осиё сув инқирозининг чеккасида эмас, балки унинг марказида турибди. Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидаги жараёнлар яқин келажакда дунёнинг бошқа нуқталарида ҳам такрорланиши мумкин.


Ўзбекистон учун ҳам бу масала долзарб. Мамлакат асосан Амударё ва Сирдарё каби трансчегаравий дарёларга таянади. Бу эса сув таъминоти қўшни давлатлардаги сиёсат ва иқлим шароитларига ҳам боғлиқ эканини англатади. Шу билан бирга, мамлакатдаги ирригация тизимларининг эскилиги сабаб катта ҳажмда сув йўқотилади. Айрим ҳисоб-китобларга кўра, сувнинг 30-40 фоизи далаларга етиб бормасдан йўқолади. Сиёсий ва иқтисодий соҳада эса сувдан оқилона фойдаланиш сиёсати, трансчегаравий ҳамкорлик, сув нархини тартибга солиш каби чоралар кўрилмоқда. Экологик ёндашувлар ҳам муҳим аҳамиятга эга: ўрмонларни сақлаш, ботқоқликларни тиклаш ва табиий экотизимларни ҳимоя қилиш сув балансини сақлашда муҳим роль ўйнайди.


Бироқ энг муҳим омил – бу инсоннинг ўзи. Сувни тежаш маданияти шаклланмас экан, ҳеч қандай технология муаммони тўлиқ ҳал қила олмайди. Оддий кундалик одатлар – кранни бекорга очиқ қолдирмаслик, ортиқча сув сарфини камайтириш, экологик масъулиятни ҳис қилиш катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин.


Хулоса қилиб айтганда, сув Ерда етарли, аммо унинг келажакда барчага етиши инсоннинг бугунги қарорларига боғлиқ. Агар инсоният ресурслардан оқилона фойдаланмаса, сув XXI асрнинг энг катта муаммосига айланиши мумкин. Акс ҳолда эса, илмий ёндашув ва масъулиятли сиёсат орқали бу муаммони юмшатиш мумкин. Сув масаласи – бу давлатларларнинг стратегик ҳаракат қилиш қобилияти учун ўзига хос имтиҳондир.


Нодира Иброҳимова,


Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази ходими




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6097 16:57 | 05.08.2023