Валюта UZS
  • USD

    12 178.8549.84

  • EUR

    14 053.1884.2

  • RUB

    146.54-1.45

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 20-March

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Juma, 20

    +13 +20

  • Shanba, 21

    +16 +20

  • Yakshanba, 22

    +17 +20

  • Dushanba, 23

    +14 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    +17 +20

  • Payshanba, 26

    +18 +20

  • Juma, 27

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Фахрийлар эъзозда: Наврўз арафасида журналистлар учрашуви

Наврўз айёми арафасида пойтахтда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ҳамкорлигида  журналистика аҳли учун учрашув ташкил этилди.
Жамият
85 10:34 | 19.03.2026 10:34

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 мартдаги “2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилгани билан аҳамиятли. Унда йиллар давомида телевидение, радио, босма нашрлар ва ахборот сиёсати соҳасида фаолият юритган фахрий журналистлар, устозлар ва педагоглар иштирок этди.



Учрашув аввалида устозлар Рамазон ҳайити ва Наврўз муносабати билан самимий қутланиб, улар шарафига ифторлик дастурхони ёзилди. Бу эътибор ва эҳтиром, шубҳасиз, фақат байрамона анъана эмас, балки соҳа фидойиларига бўлган юксак қадр ифодаси эди.


Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов ўз чиқишида юртимиздаги ижодкорлар қадр топаётгани, журналистика соҳаси янги даврни бошдан кечираётганини таъкидлади.



Тадбир давомида сўз олган нуфузли меҳмонлар — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори, сенатор Абдусаид Кўчимов, Ўзбекистон фахрийларининг “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосари Шароф Убайдуллаев, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистон халқ артисти Галина Мелникова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хуршид Дўстмуҳаммад, фахрий журналистлар - Тўлқин Қозоқбоев, Насиба Иброҳимова, “Ишонч” газетаси бош муҳаррири, сенатор Ҳусан Эрматов Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари бугун жамият ва давлат ўртасида ишончли кўприкка айланиб, очиқлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашда муҳим институт сифатида шаклланаётганини қайд этдилар.



Давра суҳбати жараёнида амалий таклифлар ҳам ўртага ташланди. Хусусан, “устоз–шогирд” анъаналарини мустаҳкамлаш, ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.


Умуман олганда байрам тадбири фахрийларни қадрлаш ва уларга эҳтиром кўрсатишга, журналистика соҳаси вакилларининг ҳамжиҳатлигини таъминлашга ҳисса бўлиб қўшилди.




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6083 16:57 | 05.08.2023