Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 900.00-20.16

  • EUR

    14 595.06-86.12

  • RUB

    157.32-1.29

+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+30c

  • Hozir

    +30 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 04-May

+30C

  • Hozir

    +30 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • Yakshanba, 04

    +30 +20

  • Dushanba, 05

    +31 +20

  • Seshanba, 06

    +32 +20

  • Chorshanba, 07

    +32 +20

  • Payshanba, 08

    +26 +20

  • Juma, 09

    +24 +20

  • Shanba, 10

    +27 +20

  • Yakshanba, 11

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
113 17:13 | 29.04.2025 17:13

Тупроққалъалик Дилдора Ботирова (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳаёт қийинчиликларини матонат билан енгиб келмоқда. Яхши ният билан қўшни маҳалладаги йигитга турмушга чиқди. Унинг тутқаноқ касаллиги бор экан. Қариндошлари “қўй, шу хаста билан яшама” дейишларига қарамай, ажрашишни ўзига эп кўрмади. Қайнона-қайнота, турмуш ўртоғининг ҳурматини жойига қўйди. Аллоҳ уни эгизак қизлар билан сийлади. Ўшанда ундан бахтли инсон йўқ эди. Бироқ қайнопаси турмушдан ажрашиб келди-ю, унинг ҳам тинчи бузилди. Бу ёқда қайнона, бу ёқда қайнопа эговлашга тушдилар. Эгизак фарзандларга қараш ҳам осон эмас. У турмуш ўртоғини ижара уйга чиқишга кўндирди. Тилла тақинчоқларини сотиб, уй қуриш учун аукционда ер олди. Маҳалла-кўй кўмагида уйининг пойдеворини қилди. Аммо аёлнинг бир ўзи топган бир-икки сўми нимага ҳам етарди?!


Камбағални урма, сўкма, тўнини йирт, деганича бор экан. Улар ижарада турадиган уйда яна бир оила яшарди. Газ тўловларини бирга тўлаймиз, деб келишишганди. Сабаби газ ҳисоблагич битта. Аммо ижарадошлари ваъдага вафо қилмасдан, ижара уйидан чиқиб кетишди. Газ идорасидан 600 минг сўм қарздорликни тўлаш бир сўмни бир сўмга улаб яшаётган аёлга жабр эди. У кўмак сўраб, туман ҳокимлигига борганда уй эгасига мурожаат қил, деб қайтаришди.


Боши қотган Дилдора Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида туну кун фаолият кўрсатадиган 1211 қисқа рақамига мурожаат қилиб, дардини айтди. Мурожаат зудлик билан мутасаддиларга йўналтирилди.


Мутасаддилар уни ўйлантираётган масалани эътибор билан тинглашди. Газдан қарздорлик тўлаб берилди. Уй қурилишига ёрдам учун 11 миллион 700 минг сўм ажратилди. Натижада аёл уйини тиклаб олди. Маҳаллий ҳокимлик кўмаги билан эшик-ромлар ўрнатилди.


Куни кеча Дилдора янги уйга кўчиб ўтди. “Ўз уйим, ўлан тўшагим” дея ўтган кунларини унутиб, ихчамгина уйининг эшикларини кенг очиб қўйди. У қийинчиликлардан қўрқмайди. Қизларининг бахти учун оёқларида маҳкам туриб, курашишдан тўхтамайди.


1211 га қўнғироқ қилиб, биз аёлларнинг ортимизда улкан тоғ турганлигини ҳис қилдим,дейди у.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3936 16:57 | 05.08.2023