Валюта UZS
  • USD

    12 559.26-59.37

  • EUR

    14 413.01-103.46

  • RUB

    160.17-0.66

+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+35c

  • Hozir

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 20-June

+35C

  • Hozir

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +26 C

  • Juma, 20

    +35 +20

  • Shanba, 21

    +37 +20

  • Yakshanba, 22

    +38 +20

  • Dushanba, 23

    +38 +20

  • Seshanba, 24

    +41 +20

  • Chorshanba, 25

    +38 +20

  • Payshanba, 26

    +33 +20

  • Juma, 27

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Дезинформация ва мизинформация: уларнинг фарқи нимада?

Ахборот асрида яшаётганимизга қарамай, ҳақиқатни ёлғондан ажратиш тобора мураккаблашиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий тармоқлар ва онлайн платформалардан фойдаланувчилар сони ортиб бориши билан фейк маълумотлар ҳам тез тарқалмоқда. Бу жараёнда кўп ҳолларда учрайдиган икки тушунча бор: дезинформация ва мизинформация. Кўпчилик уларни чалкаштириб юборади ёки бир тушунча деб ҳисоблайди, бироқ уларнинг бир-биридан фарқи катта.
Жамият
144 12:52 | 20.06.2025 12:52

Мизинформация бу – шахс билмаган ҳолда нотўғри ёки ёлғон ахборотни тарқатиши. Масалан, “Халқ сўзи” газетасининг веб-сайтида “товуқ гўшти саратонга олиб келади” деган хабар кўпчиликнинг эътиборини тортган. Бунга манба сифатида эса Оксфорд университети олимлари қайд қилинган бўлсада, бу тажрибани асословчи ҳеч қандай ҳавола кўрсатилмаган. National Chicken Council (Миллий товуқ консуллиги) томонидан эса товуқ гўштининг саратонга сабаб бўлмаслиги илмий асослар билан исботланган.


Ушбу ахборот зарар етказиш ниятида эмас, балки фойдали маълумот сифатида улашилган. Аммо натижада бу нотўғри маълумот кенг аудиторияга етиб бориб, муаммоларга олиб келган.


Дезинформация – бу атайин, онгли равишда ёлғон ёки нотўғри ахборот тарқатиш. Мақсад – одамларни чалғитиш, сиёсий, иқтисодий ёки ижтимоий фойда кўриш. Бу айниқса сиёсий кампаниялар, урушлар ёки ижтимоий норозилик даврида кенг қўлланилади. Масалан, бир давлат бошқасига нисбатан салбий имиж яратиш учун сохта видеолар тарқатиши дезинформациянинг яққол мисолидир.


Бунга реал кейс сифатида 2024 йил март ойида Москва яқинидаги “Crocus City Hall” концерт залида йирик теракт содир бўлишига тўхталамиз. Унда 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу воқеадан сўнг, Россия расмийлари ва давлатга қарашли ОАВлар ҳужум учун Украинани айблай бошлади. Улар гўё украиналик расмийлар бу ҳужумни тан олганини кўрсатадиган сохта видеоларни кенг миқёсда тарқатишди. Аммо BBC Verify ушбу видеоларнинг айримлари сохта ва махсус тайёрланган кадрлар эканлигини исботлади.


АҚШ разведкаси ва БМТ терговчилари бу ҳужум учун жавобгарликни “Исломий давлат”нинг Афғонистондаги бўлими — ISKP (IS-Khorasan Province) зиммасига юклашди. Украина эса Россиянинг бу айбловларини қатъиян рад этди, уларни Кремлнинг дезинформацион стратегияси сифатида баҳолади. Шунга қарамай, Россия ичида олиб борилган сўровномалар шуни кўрсатдики, аҳолининг катта қисми давлат ОАВларининг версиясига ишонган ва теракт ортида Украина турганига ишонч билдирган.


Асосий фарқ шундаки, мизинформация одамларнинг билмасдан нотўғри маълумотни тарқатиши, дезинформация эса атайин, манипуляция қилиш ва одамларни чалғитиш учун тарқатилган ёлғон ахборотдир.


Мизинформация кўпинча беҳосдан тарқалади ва одамларга зарар етказмасдан ўтказилиши мумкин. Аммо дезинформация, аксинча, мўлжалланган ва йўналтирилган зарар келтиради.


Бундан қандай ҳимояланиш мумкин?


• Ахборотнинг манбасини текшириш: Ҳар қандай янги маълумотни қабул қилишдан олдин, унинг ишончли ва хавфсиз манбалардан олинганлигини текшириш керак.


• Танқидий фикрлаш: Ҳар бир янги ахборотни текшириб кўриш, унга шубҳа билан ёндашиш ва қабул қилишдан олдин саволлар бериш керак. Бу, айниқса, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва сиёсат каби соҳаларда янада муҳимдир.


• Фактларни текшириш хизмати: Дезинформация ва мизинформацияни аниқ фош этиш учун ихтисослашган платформалардан текширишга одатланиш керак.


• Ижтимоий тармоқларда масъулиятли бўлиш: Ахборот тарқатишдан олдин, у ҳақиқатга асосланганлигини ва уни бошқаларга қандай таъсир қилиши мумкинлигини ўйлаш зарур.


Аслида дезинформация ҳам, мизинформация ҳам жамиятда ёлғон ахборотларнинг тарқалишига ва ўзаро ишончсизликнинг кучайишига олиб келади. Шу сабабли, ҳар бир маълумотни қабул қилиш ёки уни тарқатишдан олдин текшириш зарур.


Маҳлиё Ҳамид,
Ўз ЖОКУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4257 16:57 | 05.08.2023