Валюта UZS
  • USD

    12 102.39-33.37

  • EUR

    13 990.36-77.41

  • RUB

    153.08-0.32

-0C

-0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-0c

  • Hozir

    -0 C

  • 01:00

    -1 C

  • 02:00

    -1 C

  • 03:00

    -1 C

  • 04:00

    -1 C

  • 05:00

    -2 C

  • 06:00

    -2 C

  • 07:00

    -2 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    +0 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-March

-0C

  • Hozir

    -0 C

  • 01:00

    -1 C

  • 02:00

    -1 C

  • 03:00

    -1 C

  • 04:00

    -1 C

  • 05:00

    -2 C

  • 06:00

    -2 C

  • 07:00

    -2 C

  • 08:00

    -1 C

  • 09:00

    +0 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +0 C

  • Juma, 13

    0 +20

  • Shanba, 14

    +0 +20

  • Yakshanba, 15

    +4 +20

  • Dushanba, 16

    +5 +20

  • Seshanba, 17

    +5 +20

  • Chorshanba, 18

    +8 +20

  • Payshanba, 19

    +8 +20

  • Juma, 20

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Деҳқонлар юзлаб тонна пиёз етиштириб, уни сота олмаяпти

Экспортга масъуллар эса жим
Жамият
308 15:12 | 11.03.2026 15:12

Мамлакатимиз Марказий Осиёда сабзавот етиштириш бўйича етакчи. Жумладан, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳудудида пиёз етиштириш яхши йўлга қўйилган. Бироқ неча йиллардан бери ҳар икки-уч йилда бир ҳолат такрорланади: пиёз нархи тушиб кетиб, деҳқонлар баҳордан то ёзгача қилган меҳнатларининг харажатларига куйиб қолишади. Бу йил ҳам шундай бўлмоқда…


Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги қишлоқларда ҳам кўплаб оилалар йил давомида меҳнат қилиб, картошка, пиёз, помидор каби маҳсулотлар етиштириш орқали рўзғорини тебратади. Бироқ бу йил қишлоқларда вазият оғир. Кўпчилик деҳқонлар ўтган йили пиёз эккан ва ҳосил мўл бўлган. Маҳаллий бозор пиёзга тўйинган, аммо уни экспорт қилиш имкони бўлмаяпти. Оқибатда айни пайтда омборлар ва ҳовлиларда юзлаб тонна пиёз тўпланиб ётибди.


– Бозорда нарх жуда паст, талаб эса кам, – дейди туманнинг Пахтабоши қишлоғида яшовчи фермерлардан бири Охунжон Султонов. – Бир гектар майдонга пиёз экиб, то уни етиштириб, уйга олиб келгунингизча камида 60, агар ерни сотиб олсангиз, 80-100 миллионгача харажат қиласиз. Уруғ сотиб оласиз, ерга ишлов берасиз, экишда ишчи ишлатасиз, дори берасиз, суғорасиз. Суғориш насос орқали бўлгани учун, электр билан ишлайди, у ҳам харажат. Бундан ташқари, пиёз уч-тўрт марта ўтоқ қилинади. Унда гектарига ўнлаб ишчи ишлатганмиз. Ҳар бирига кунига ўртача 200 минг сўмдан иш ҳақи тўлаганмиз. Ҳосилни йиғиб олишда яна шундай 3-4 кунлаб 10-15 нафардан ишчи ёллаганмиз.


«Харажатларимизга куйиб ўтирибмиз»


– Мен 1 гектару 40 сотихга пиёз экиб, 100 миллионга яқин харажат қилдим. Янаям ер ўзимники. 120 тонна ҳосил олдим. Ҳосилни йиғиб олган пайти, август ойида 40 тоннасини 45 миллионга сотгандим. Аммо қолган 80 тоннасини арзонлиги сабаб, ҳатто харажатини ҳам қопламаётгани учун сотолмаяпман. Уйга «пиёз оламан» деб келаётганлар, килосини ўртача 250-300 сўмдан баҳолашаяпти. Бу қилинган харажатимизни ҳам қопламайди. 200-300 тонналаб пиёзи бор ҳамқишлоқларим бор. Улар етиштириб олгунча мендан ҳам кўп меҳнат, пул сарфлашган. Энди ҳаммамиз харажатларимизга куйиб ўтирибмиз…,-дейди яна Охунжон Султонов


– Қишлоғимиз кичик, аммо шунга қарамай 100-200 тонналаб пиёз деҳқонлар қўлида сотилмай қоляпти. Бундан ташқари, март ойига келиб улар бузилиш хавфига учрамоқда, – дейди Оқтош қишлоғида яшовчи яна бир фермер Шавкат Холмуродов. – Деҳқонлар сарфлаган меҳнати ва маблағини қайтариб олишдан умидини узишган. Туманимизда сабзавотларни сақлаш учун музлаткич бор. Аммо у ерга ҳам икки ойга бир кило пиёзни 500-600 сўмга қўясиз. Нарх паст бўлгани учун музлаткичга ҳам қўйиш ўзини оқламаяпти. Биз аввало халқимиз учун сабзавот етказиб берамиз. Аммо нарх бундай пастлаб кетганида, масъул идоралар, хусусан Қишлоқ хўжалиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги пиёзларни экспорт қилишга деҳқонларга кўмаклашиши керк-да. Афсуски бундай ёрдамни қишлоғимидаги ҳеч бир деҳқон ҳис қилаётгани йўқ.


Уч-тўрт йилда шу бўлар такрор


Энг ташвишли томони, бу ҳолат биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Пиёз етиштирувчилар бутун юртимиз бўйлаб, ҳар икки-уч йилда шу муаммо билан юзлашади. Деҳқонлар бир мавсумда яхши даромад кўриш умидида маълум бир маҳсулотни кўплаб экиб юборишади, лекин бозорда талаб ва таклиф мувозанати ҳисобга олинмагани боис нарх кескин тушиб кетади. Бу ерда яна бир муҳим жиҳат борки, бу маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тизими, унинг етарли даражада ишламаётганидир. Агар ортиқча ҳосилни ички бозордан ташқарига чиқариш, экспортга йўналтириш ёки қайта ишлаш имконияти бўлганида эди, деҳқонлар бу қадар оғир аҳволга тушмасди.


Қишлоқ хўжалиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳам бу ҳолатдан бехабар эмас, албатта. Улар деҳқончиликда нималар бўлаётганини яхши билиб туришибди. Аммо шунга қарамасдан жим. Ваҳоланки, улар республикамиздаги қишлоқ хўжалиги экинларини экишни иқтисодий режалаштириши, бозорни таҳлил қилиши ва маҳсулотни сотиш борасида йўл ахтаришлари зарур. Ачинарлиси, ҳолат ҳар икки-уч йилда кузатилаётганига қарамасдан, масъулларни деҳқонларнинг дарди, ташвиши қизиқтирмаяпти. Улар келгусида бундай бўлмаслиги учун бирор чора кўришаётгани йўқ. Акс ҳолда деҳқонлар йил бошида улардан бирор кўрсатма ёки тавсия олишган ва бугунги мураккаб вазият юзага келмаган бўларди.


Фермерларнинг айтишича, етиштирилаётган маҳсулот ҳажмини олдиндан режалаштириш, деҳқонларга бозор ҳақида аниқ маълумот бериш, сақлаш омборлари ва экспорт имкониятларини кенгайтириш каби чоралар кўрилсагина, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мумкин.


Акс ҳолда, такрорланиб турадиган бу муаммо нафақат деҳқонлар меҳнатини, балки қишлоқ оилаларининг иқтисодий ҳолатини ҳам янада оғирлаштиради.


Зебо НАМОЗОВА,
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6044 16:57 | 05.08.2023