Чирчиқ давлат педагогика университетида “Карьера куни” ташкил этилди
Айни дамда Чирчиқ давлат педагогика университетида талаба-ёшлар учун “Карьера куни” ахборот-таништирув тадбири ўтказиляпти. Мазкур тадбирда қатор ташкилот ва муассасалар томонидан мавжуд иш ўринлари таклиф этилди.
“Карьера куни” ахборот-таништирув тадбири давомида иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан мавжуд иш ўринлари таклиф этилди. Ўз навбатида, иш берувчи вазирлик, муассаса, ташкилот ва корхоналарга университет томонидан талабалар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Жумладан, жорий ўқув йилида университетни тамомлаётган битирувчилар ҳақидаги маълумотлар иш берувчилар эътиборига ҳавола қилинди.
Тадбир давомида йирик компания вакиллари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.
“Карьера куни” якунлари бўйича иш берувчилар томонидан 3 мингдан зиёд талабалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ишга жойлашиши ва амалиёт ўташи учун йўлланмалар берилмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида инновацион ҳамкорлик доирасида муаммоли мавзулар бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ўқув режаларига амалиётчи мутахассислар таклифларини эътиборга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш, талабаларнинг малакавий амалиёти ва тажриба оширишини тизимли равишда ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Жумладан, амалиётчи мутахассисларни дарс машғулотларига жалб қилиш, битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини корхона ва ташкилотлар таклифини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш жараёнлари муҳокама қилинди.
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0