Валюта UZS
  • USD

    12 102.39-33.37

  • EUR

    13 990.36-77.41

  • RUB

    153.08-0.32

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 15-March

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +5 C

  • 23:00

    +5 C

  • Yakshanba, 15

    +6 +20

  • Dushanba, 16

    +9 +20

  • Seshanba, 17

    +11 +20

  • Chorshanba, 18

    +10 +20

  • Payshanba, 19

    +11 +20

  • Juma, 20

    +12 +20

  • Shanba, 21

    +14 +20

  • Yakshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
96 09:51 | 14.03.2026 09:51

Бугунги кунда биз яшаётган кўп қаватли бетон биноларда ёз чилласида нафас олиш мушкул вазифага айланмоқда.


Кондиционерларсиз ҳаётни тасаввур қилолмай қолганимиз аслида меъморчиликдаги хатоларимиз маҳсулидир. Бироқ Бухоронинг қадимий қисмига қадам қўйишингиз билан ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада пасайишини ҳис қиласиз. Нега 500 йиллик обидаларда мўътадил иқлим ҳукмрон, аммо янги "дом"ларда ҳаво дим деган савол туғилиши табиий?


Биз бугун "Smart City" деб атайдиган технологияларни аждодларимиз Бухоро шаҳрини қуришда асрлар олдин қўллаганлар. Бухоро иқлими ёзда ҳаддан ташқари иссиқ (+45...50°C), қишда эса кескин совуқ бўлишига қарамай, қадимий шаҳар ичида ҳамиша мўътадил микроиқлим ҳукм сурган. Бу тасодиф эмас, балки аниқ геометрик ва аэродинамик ҳисоб-китоблар натижасидир.


— Бухоро мадрасаларининг ички ҳовлилари шундай лойиҳаланганки, улар кундузи сояни сақлаб қолади, кечаси эса совуқ ҳавони "ушлаб" туради, — дейди реставратор Бахтиёр Бобомуродов. — Атрофдаги ҳовузлар эса нафақат сув манбаи, балки ҳавони намлантирувчи ва совитувчи тизим бўлган. Сув юзасидан кўтарилган намлик иссиқ ҳавони ютиб, бино ичидаги ҳароратни 5-8 даражага пасайтириб берарди. Бугунги энергия талаб қиладиган совитиш тизимлари ўрнига, ўша даврда сув ва ҳавонинг табиий физикасидан фойдаланилган.


Устанинг фикрича, Бухоро биноларининг қалин деворлари ўзига хос термос вазифасини ўтар эди. Кундузи қуёшнинг иссиғи деворнинг ички қисмига етиб боргунича кеч тушган, кечаси эса девор ўзидаги иссиқликни ичкарига бера бошлаган. Бу энергия тежамкорликнинг энг олий намунаси саналарди. Бундан ташқари, баланд гумбазлар иссиқ ҳавони юқорига кўтариб, инсонлар нафас оладиган сатҳда салқинликни сақлаб турарди.


— Бухоро меъморчилигининг энг буюк кашфиётларидан бири — сув, кўкаламзор ва маҳобатли биноларнинг бир нуқтада мужассамлашувидир, — дейди Б.Бобомуродов. — Лаби Ҳовуз ансамбли шунчаки дам олиш маскани эмас, балки аниқ ҳисобланган иқлим мувозанатловчи манбадир. Ҳовуздаги сув юзасидан кўтарилган салқинлик атрофдаги дарахтларнинг соясида тўпланади. Мадрасаларнинг баланд пештоқлари эса "шамол туткич" вазифасини бажариб, ҳаво оқимини ичкарига, ҳовлиларга йўналтиради. Натижада, ташқарида иссиқ куйдираётган пайтда, мадраса ҳужраларида табиий салқинлик сақланиб қолади.


Бухоронинг машҳур тоқларининг айнан гумбазсимон тузилиш қуёш нурларини қайтаради ва иссиқликнинг ичкарига ўтишини минималлаштиради. Гумбазнинг тепасидаги махсус дарчалар иссиқ ҳавонинг юқорига кўтарилиб чиқиб кетишини таъминлайди, пастдан эса кўчалардаги тор йўлаклар орқали келаётган салқин шабада ичкарига киради. Бу доимий ҳаво айланиши ҳеч қандай электр энергиясисиз бино ичини совитиб туради.


Замонавий кўп қаватли бинолар асосан бетон ва шишадан иборат бўлгани сабабли улар иссиқликни ўзида жамлайди ва ташқарига чиқармайди. Бетон кундузи қизиб, кечаси билан иссиқлик тарқатади. Натижада бино нафас олмайдиган печга айланади. Агар биз бугунги қурилишларда Бухоро меъморларининг шамол йўналиши ва табиий вентиляция қоидаларини қўллаганимизда эди, шаҳарларимиз иссиқдан ҳолдан тоймаган бўларди.


Биз интилаётган "Smart City" технологиялари аслида Лаби Ҳовузнинг соясида, Тоқи Саррофоннинг гумбазлари остида яширинган.


Дилдора ИБРОҲИМОВА,
“ИШОНЧ”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6057 16:57 | 05.08.2023