Валюта UZS
  • USD

    12 212.7943.38

  • EUR

    14 411.0951.19

  • RUB

    159.520.57

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 23-February

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • Dushanba, 23

    +6 +20

  • Seshanba, 24

    +9 +20

  • Chorshanba, 25

    +12 +20

  • Payshanba, 26

    +6 +20

  • Juma, 27

    +2 +20

  • Shanba, 28

    +4 +20

  • Yakshanba, 01

    +7 +20

  • Dushanba, 02

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бугун ўзбек халқининг атоқли шоири Азим Суюн таваллуд топган кун!

Жамият
89 12:02 | 22.02.2026 12:02

Азим Суюн 1948 йил Самарқанд вилояти Накурт қишлоғида туғилган.


Азим Суюннинг илк шеърий машқлари, мақолалари ўқувчилик кезларидаёқ “Гулхан”, “Ғунча” журналларида, туман, вилоят газеталарида ёритилди.


Биринчи китоби – “Менинг осмоним”. Шундан сўнг шоирнинг “Зарб”, “Замин тақдири”, “Хаёлот”, “Зиё йўли”, “Жавзо”, “Олис тонглар”, “Куйганим-суйганим”, “Сарбадорлар”, “Қора кўзинг сенинг”, “Сайланма”, “Ўзлик”, “Шарқ ҳикмати”, “Эй дўст” (шеърий қайирмалар), “Ватан фасллари”, “Муҳаббат ҳайратлари”, “Андиз ўсган ерларда”, “Эй дўст” (насрий қайирмалар), “Навоийдан топдим”, “Мен – ерликман” (шеърлар ва достон) номли китоблари нашр этилди.


Шунингдек, шоирнинг 7 жилдлик “Танланган асарлар”и Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилмоқда. Уларнинг 1-жилди “Эй дўст” 2009 йил, 2-жилди “Ўзбекюрт” 2015 йил, 3-жилди “Мен сизни севаман” 2016 йил, 4-жилди “Туғдона” 2020 йилда китобхонлар қўлига етиб борди.


Азим Суюн “Қайирма” жанрига асос солди. Унинг шеърий ва насрий қайирмалардан иборат “Эй дўст” китоби маълум ва машҳур бўлиб, бир неча бор чоп этилган эса, мустақиллик мавзусидаги етук асарлардан биридир.


Шоир 1991 йили “Ўзбекистон” достони ва бир туркум шеърлари учун Абдулҳамид Чўлпон номидаги биринчи халқаро мукофотга сазовор бўлган. 1996 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан мукофотланган.


Азим Суюн 2020 йилнинг 9 март куни вафот этган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5928 16:57 | 05.08.2023