Бошқаларнинг расмига ишлов берганлар 41,2 млн сўмгача жаримага тортилади
Эндиликда сунъий интеллект ёрдамида бошқаларнинг расмларига ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Бу тартиб “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, жорий йилнинг 21 январида тасдиқланган Қонунга кўра киритилди. Унга асосан қуйидагилар белгиланмоқда:
– сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилаш;
– ушбу соҳадаги ваколатли давлат органининг ваколатларини аниқлаштириш.
Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0