АҚШдан Ўзбекистонга 131 нафар фуқаро депортация қилинди
АҚШнинг Миллий хавфсизлик департаменти (DHS) Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 100 нафардан ортиқ ноқонуний муҳожирларни депортация қилди. Ўзбекистон ўз фуқароларини депортация қилишни тўлиқ молиялаштирган.
«Биз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга 131 нафар ноқонуний муҳожирни ўз ватанига қайтариш учун самолёт жўнатгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Биз Ўзбекистон билан ўзаро хавфсизлигимизни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришдан манфаатдормиз», – дейди DHS котиби Кристи Ноэм.
Маълум қилинишича, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари Ўзбекистонга келганидан сўнг ўз ватанларига қайтади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0