Валюта UZS
  • USD

    12 198.28-30.3

  • EUR

    14 241.49-41.49

  • RUB

    156.570.61

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 10-April

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Juma, 10

    +17 +20

  • Shanba, 11

    +18 +20

  • Yakshanba, 12

    +18 +20

  • Dushanba, 13

    +18 +20

  • Seshanba, 14

    +20 +20

  • Chorshanba, 15

    +11 +20

  • Payshanba, 16

    +13 +20

  • Juma, 17

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди” ёки Маданият вазирлигидан солиқ бўйича ноўрин ташаббус ҳақида

Хонандаларни солиққа тортиш масаласи кўп ва хўб муҳокама этилди. Тан олиш керак, кўпчилик солиққа тортишни ёқлаб чиқди ва бу тўғри ва адолатли саналади. Аммо баҳслар, тортишувлар тугамаяпти. Машҳурларнинг бу мавзудаги чиқишлари ҳам оловга баттар мой сепмоқда.
Жамият
1105 18:28 | 08.04.2026 18:28

“Санъатимиз примадоннаси”нинг куракда турмайдиган сўзлари етмагандай, вазиятга ҳолис эътибор қаратиши шарт бўлган Маданият вазирлиги ҳам уларга енгиллик сўраб чиқди. Бу қай даражада адолатли?

Маълумот учун, амалда 2022 йил 13 июлдаги «Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ–168-сон Фармонига асосан мазкур тоифадаги шахслар учун даромад солиғини декларация асосида ёки қатъий белгиланган тартибда тўлаш механизми жорий этилган.

Ушбу тартибга асосан санъаткорлар ҳар ойда БҲМнинг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда (2026 йил 7 апрел ҳолатига 421 минг сўм, -таҳр.) ижтимоий солиқ тўлайди. Шунингдек, улар алоҳида йиллик даромадидан декларация асосида 12 фоиз миқдорида даромад солиғи ҳам тўлайди.

Шунингдек, ҳозирда концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божлари:

I рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида;
II рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида;
III рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида белгиланган.


Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган шахслар ва (ёки) таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар (ўқиш муддати давомида) лицензия учун давлат божини тўлашдан озод этилади.


Вазирлик ҳужжат лойиҳасининг илк босқичида “қарор лойиҳасининг айрим бандларига енгилликлар киритиш, амалий қўллаш механизмларини қайта кўриб чиқиш, солиқ миқдорларини тоифалар кесимида адолатли белгилаш, соҳанинг турли иштирокчилари учун табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш ҳамда қатор нормаларни янада аниқлаштириш бўйича” таклиф ва эътирозларини билдирган. Шу билан бирга, вазирлик ушбу масалада жамоатчилик фикри, ижодкорлар ва соҳа вакилларининг таклифлари муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблашини билдирган.

“Вазирликнинг асосий мақсади бир томондан, соҳада шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, иккинчи томондан эса, ижодкорлар фаолияти учун барқарор, адолатли ва амалий жиҳатдан мақбул шарт-шароитларни сақлаб қолишдан иборат”, дея таъкидланади расмий муносабатда.
Демак, санъаткорлар битта тўй учун минглаб доллар пулни мўмайгина санаб олсин ва бир йилда бир марта арзимаган пулни солиқ сифатида тўласин, демоқда вазирлик. Наҳотки, вазирликнинг ахборот сиёсати билан ишлайдиган масъуллари бугунги майдонда кечаётган баҳс ва фикрларни ўқимаса?! Ёки қарға қарғанинг чўқимайди деганларидек, асли санъаткор бўлган вазир Озодбек Назарбеков ўз ҳамкасбларини ва ўзини ҳам ҳимоя қилмоқдами?

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ва солиқ органлари фаолиятини ислоҳ қилишга доир тақдимот билан танишди. Унда давлат раҳбари солиқ тизимини такомиллаштириш, назоратни кучайтириш ва хуфиёна иқтисодиёт (солиқдан қочиш) ҳақида тўхталиб ўтди. Президент адолатли ва шаффоф солиқ тизимини йўлга қўйиш ҳақида гапириб турган вақтда, Маданият вазирлиги ўзига тўқ қатлам бўлган санъаткорлар учун солиқ енгиллиги сўраб чиқиши қизиқ бўлди-ку!

Жамиятнинг ҳар бир соҳаси вакили, айтайлик, ҳар бир фаррош, кўча супирувчи ёки қоровул ўз маошидан ойма-ой солиқ тўлаб турганда, Озодбек Назарбеков бош хонандалар бундан бош тортса, буни қандай баҳолашгаям қийналади одам.
Йиллар давомида халқ ардоғида бўлган, “примадонна” дея улуғланган Юлдуз Усмонованинг сўзларини-ку мутлақо ҳазм қилиб бўлмайди. “Керак бўлса ўзларинг чиқиб қўшиқ айтинглар” деган иддаонинг ортида кибр, манманлик ва менсимаслик ётгани эса ҳеч қандай сир эмас.

Шу ўринда ўз фаолиятимга оид бир воқеани келтириб ўтмоқчиман. Оққон ва бошқа оғир касалликларга қарши курашаётган болаларга ёрдам берувчи “Сен кучлисан” ННТ фаолиятини йўлга қўйганмиз. Жамғармамиз расмий рўйхатдан ўтган. Уч йилдан бери бирга ишлаб, биринчи марта грант олгандик (шундан бери бошқа олганимиз йўқ). Шунда ҳомий томонидан 150 млн ёрдам берилди, шукр. Эътибор қилинг, айни шу ҳомийлик эвазига солиқ 8 млн сўм миқдоридаги “улуш”ини ечиб олди.

Ҳатто ҳаёт-мамот жангида иштирок этаётган бемор болаларга пул ажратиш масаласи ҳам солиқчилар эътиборига тушар экан, Маданият вазирлигининг ҳашамат ичидаги қўшиқчиларга имтиёз сўрашини ношукурликдан бошқа нарса эмас, деб ўйлайман.
Санъатимиз давлатнинг доимий эътиборида ва ғамхўрлигида бўлиб келаётган соҳа. Аммо шунга яраша келажакда мумтоз дейишга арзигулик қайси асарлар пайдо бўляпти? Мана –савол!
Назаримда, биз бу борадаги парадокс аҳволни ҳам таҳлил қилсак, кў-ўп нарсалар ойдинлашади.


P.S.: Ҳа, дарвоқе, сўнгги ўн йиллик шунча ғамхўрликлар эвазига Севара Назархон ижро этган "Улуғимсан, Ватаним" даражасидаги бирорта эсда қоларли ватанни мадҳ этувчи ашула яратилмагани эса, ҳурматталаб санъат аҳлининг бугунги ижодий баркамоллигига битта адолатли баҳо! Нима дедингиз?


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6226 16:57 | 05.08.2023