Қамашида иссиқхонада балиқ етиштирилмоқда
Қамаши туманининг Майда маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳаммад Зулфинов ўз томорқасида иссиқхона шароитида замонавий технология асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйди. Тадбиркорнинг айтишича, у дастлаб анъанавий усулда балиқчилик билан шуғулланган. Аммо юқори самарадорликка эришиш мақсадида иссиқхона технологиясини жорий этган.
– Аввал очиқ ҳавзада ишлаганмиз. Об-ҳаво совуқ келса, ўсиш секинлашарди. Иссиқхона усулига ўтгач, сув ҳароратини бир меъёрда ушлаб туряпмиз. Натижада балиқ тезроқ вазн тўплаяпти. Бир мавсумда 30 тоннагача маҳсулот олиш имконига эга бўлдик, – дейди у.
Тадбиркорнинг мақсади аҳолини арзон ва сифатли балиқ маҳсулоти билан таъминлаш ва ўзи ҳам меҳнатига яраша даромад олишдан иборат. Муҳаммад Зулфинов келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини яна оширишни режалаштирган.
Баҳодир ҲАЛИМОВ,
“Ishonch.uz”




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0