Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 900.00-20.16

  • EUR

    14 595.06-86.12

  • RUB

    157.32-1.29

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 04-May

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +19 C

  • Yakshanba, 04

    +27 +20

  • Dushanba, 05

    +28 +20

  • Seshanba, 06

    +29 +20

  • Chorshanba, 07

    +30 +20

  • Payshanba, 08

    +25 +20

  • Juma, 09

    +23 +20

  • Shanba, 10

    +25 +20

  • Yakshanba, 11

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
89 11:05 | 01.05.2025 11:05

Тўрт йилдирки, Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан ҳамкорликда “Қалдирғоч” – Республика болалар мусиқа ижодкорлари танловини ўтказиб келмоқда. Танлов Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ташкил топганлигининг 120 йиллигига бағишланиб, “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида уюштирилди.


Танлов март-апрель ойларида давом этиб, юборилган видеоёзувлар ҳакамлар томонидан кўздан кечирилди. Яъни, мусиқа яратишга иқтидори бор 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ижодкорлар фестиваль ташкилий қўмитасига муаллиф сифатида басталаган куйларининг нотаси, ўзи ёки бошқа бирор созанда томонидан ижро этилган видеоёзувни юбордилар. Сўнгги босқичда сараланганлар муаллифлик асарини жонли ижро этишди. Танловнинг якуний – ғолибларни тақдирлашга бағишланган маросими кеча Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг концерт залида бўлиб ўтди.


– “Қалдирғоч” нафақат республикамизда, балки Марказий Осиёда ҳам ягона ёш бастакорлар танловидир. Уни ўтказишдан мақсадимиз ноёб қобилият эгаларини излаб топиш, истеъдодларни кашф этишдир. Ваҳоланки, куй-қўшиқ ижросига қизиқувчилар жуда кўп, аммо куй басталовчи ноёб қобилиятлар кам. Шундай экан, уларни ёшлигидан бу йўналишга янада кўпроқ қизиқтиришимиз, рағбатлантиришимиз зарур, – дейди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, санъат арбоби Рустам Абдуллаев.


Бу йилги танловда ҳам республикамизнинг турли ҳудудларидан 30 га яқин ўқувчилар ўзларининг 40 га яқин асарлари билан иштирок этдилар. Унда кутилганидек янги номлар кашф этилди. Масалан, Закия Мусаеванинг “Дутор таровати” (дутор ва фортепиано учун), Ольга Завлунованинг “Ялмоғиз кампир сеҳри” (фортепиано учун), Сайидазим Бахтиёровнинг “Давр қалби” (скрипка ва фортепиано учун), Беҳзод Шариповнинг “Вальс” (тромбон ва фортепиано учун), Ситора Жабборованинг “Рақс” (фортепиано учун), Нуршода Мусаеванинг “Сўнгги чироқ” (фортепиано учун) басталаган куй ва пьесалари, Даулетназар Хабибназаровнинг “Keтганлар қайтип келерме?” овоз ва қўбиз учун жиров йўлида ёзган асари ҳакамлар ва санъат ихлосмандлари қалбидан жой олди.


Ғолибларни тақдирлаш маросимида ҳеч бир иштирокчи эътибордан четда қолмади. Касаба уюшмалари томонидан уларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.


Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринга муносиб топилган ҳамда бош мукофот – Гран прини қўлга киритган энг истеъдодли қатнашчилар эса Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотландилар.


Зебо НАМОЗОВА,
Қувонч ТЎРАЕВ,
Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3936 16:57 | 05.08.2023