“Аёл энергияси — корхона келажаги”

“Муборак ИЭМ” филиалида хотин-қизларнинг касбий салоҳиятини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоада ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашишни ривожлантириш мақсадида “Аёл энергияси — корхона келажаги” мавзусида семинар ташкил этилди.

16:19 | 14.10.2026
•
59
“Аёл энергияси — корхона келажаги”
Катталаштириш

Унда замонавий энергетикада хотин-қизларнинг ўрни, касбий ривожланиш, лидерлик, ташаббускорлик ва жамоавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир одатий маъруза шаклида эмас, балки қизиқарли интерактив ўйинлар, савол-жавоблар ва гуруҳли машғулотлар асосида ўтказилди. Иштирокчилар “Агар мен раҳбар бўлсам…”, “Ғояни 60 сонияда сот!”, “Сўзсиз тушунаман” каби ижодий топшириқларда фаол қатнашиб, корхона фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Семинар якунида хотин-қизларнинг фикр ва ташаббуслари тингланиб, фаол иштирокчилар рағбатлантирилди.

Тадбир кўтаринки кайфият ва самимий мулоқот руҳида ўтиб, иштирокчиларга янги ғоя ва мотивация бағишлади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади