Ухлаб пул топиш мумкинми?

Тасаввур қилинг, сиз ишдасиз, лекин вазифангиз фақат матрасда ухлашдан иборат.

16:55 | 14.10.2026
•
57
Ухлаб пул топиш мумкинми?
Катталаштириш

Бу ҳазил эмас, балки АҚШда жойлашган ва бутун дунёга машҳур матрас бозоридаги етакчи брендлардан бири – «Casper Sleep» компанияси томонидан амалга оширилган лойиҳадир. Корхона 2013 йилда ташкил топган бўлиб, бош офиси Нью-Йоркда жойлашган. Унинг чакана савдо дўконлари, омборлари ва офис тармоқларида жами 700 нафардан ортиқ ходимлар фаолият юритади.

Компания 2022 йил август ойида янги ортопедик матраслар ва ёстиқларини реклама қилиш ҳамда мижозлар эътиборини жалб этиш учун «Casper Sleepers» – "Casper уйқучилари" штатига очиқ танлов эълон қилади.

Танловдан ўтган «ходимлар»га соатига 25 доллардан ҳақ тўланиб, уларнинг асосий вазифаси компания дўконлари ва махсус майдончалардаги матрасларда мижозлар кўз ўнгида роҳатланиб ухлаш ва уларни синовдан ўтказиш бўлган.

Эълон интернетга чиқиши билан унга қизиқиш шунчалик баланд бўладики, бир неча кун ичида дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб номзодлар ариза топширади. Ҳатто юклама ортганидан компаниянинг расмий сайтлари вақтинча ишламай қолди. Бундай улкан оқим ва катта рақобат сабабли компания барча хоҳиш билдирганларни ишга ололмаган.

Чекловлар ва маркетинг режасига кўра, дастлабки босқичда фақатгина сараланган бир нечта энг креатив ва фаол номзодлар расман «профессионал уйқучи» сифатида қисқа муддатли шартнома асосида ишга қабул қилинган. Улар уйғоқ пайтида TikTok ҳамда Instagram учун қизиқли контентлар ҳам тайёрлашган.

Компания 2024 йил охирида йирик кўпикли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Carpenter Co. бренди томонидан сотиб олиниб, унинг таркибидаги муҳим йўналиш сифатида фаолият юритмоқда. Маҳсулотлари асосан матраслар, ёстиқлар ва дам олиш аксессуарлари бўлиб, АҚШ ва бошқа давлатларда сотилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади