Давлат идоралари 43 турдаги маълумотни очиқ эълон қилиши шарт

Давлат органлари ва ташкилотлари ижтимоий аҳамиятга молик 43 турдаги маълумотни Очиқ маълумотлар портали ва расмий сайтларида эълон қилиши керак. Тегишли рўйхатда қуйидагилар белгиланган:

16:43 | 14.10.2026
•
91
Давлат идоралари 43 турдаги маълумотни очиқ эълон қилиши шарт
Катталаштириш

мансабдорларнинг хизмат сафарлари ва хорижий меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;

хизмат транспорти, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар;

харид комиссияси аъзолари ва давлат харидлари;

бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга талаблар ва зарур ҳужжатлар;

ҳудудлар бўйича Ҳаж зиёратига борувчиларнинг ягона онлайн навбати;

давлат олийгоҳларининг даромад ва харажатлари;

маҳаллий бюджет маблағларининг сарфланиши;

болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш учун топширилган аризалар навбати.

Ахборот хизматлари ва мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалари бу талабларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаши лозим.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги идоралар фаолиятининг очиқлигини мувофиқлаштиради ва доимий мониторинг олиб боришини эслатди. Коррупция ҳолатлари ҳақида 1253 рақамига мурожаат қилиш мумкин.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади