Агар ходим маст ҳолда ишга келса...
Савол: Ходимларимдан бири ишга маст ҳолда келди. Унга бу ҳолда ишламаслигини айтсам, "мен асли ичкиликбоз одам эмасман-ку, бемалол ишлай оламан, ҳушим жойида" деб яна ишини давом эттиряпти. Уни ишдан четлаштиришга ҳақим борми?
Жавоб: Меҳнат қонунчилиги бўйича иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимни ишдан четлаштириши шарт:
– қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органларининг талабига кўра;
– алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганида ёки ишда бўлганида;
– меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганда;
– мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда;
– ходим ишни бажариши учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда;
– тиббий хулосага кўра 4 ойгача вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож ходим бошқа ишга ўтишни рад этганда ёхуд иш берувчида бундай ходимга берадиган иш бўлмаганда;
– ходим фойдаланилиши шарт бўлган шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда.
Эслатма: Хизмат текшируви ўтказилганда ҳам ходим унга халақит беришига асосли сабаб бўлса, ходим ишдан четлаштирилиши мумкин.
Иш берувчи ходимни ишдан четлаштириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгунига қадар бутун даврга уни ишдан четлаштиради.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0