23 нафар касаба уюшмалари фаоли «Эҳтиром нишони» билан тақдирланди

11 ноябрь – Касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳрида ўтказилаётган тантанали тадбирда соҳанинг бир қатор фаоллари тақдирланмоқда.

16:32 | 10.11.2026
•
200
23 нафар касаба уюшмалари фаоли «Эҳтиром нишони» билан тақдирланди
Катталаштириш

Байрам тадбири доирасида касаба уюшмалари тизимида самарали фаолият юритиб келаётган 23 нафар ходим ва соҳа вакили «Эҳтиром нишони» билан тақдирланди.

Мукофотланганлар орасида республика, вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги касаба уюшмалари раҳбарлари, мутахассислар, шунингдек, турли ташкилот ва муассасалар вакиллари бор.

«Эҳтиром нишони» билан тақдирланганлар:
• Имаматдин Мусаев – Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Мўйноқ тумани кенгаши раиси.
• Дилшод Деҳқонов – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти Кенгаши аппарати Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мутахассиси.
• Қобилжон Қирғизалиев – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат инспекцияси бошлиғи – Федерация раиси ўринбосари.
• Сабоҳат Абдуллаева – Даволаш-профилактика маркази бош ҳамшираси.
• Муҳаммад Дўстов – Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Зафаробод туман бўлинмаси кенгаши раиси.
• Наталья Александрова – «Санатор-курортлар бош бошқармаси» МЧЖ мутахассиси.
• Абдуғаппар Салихов – Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари.
• Зулфия Гумирова – Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси.
• Шавкат Жавлонов – Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари.
• Алишер Эргашев – Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати бўлим мудири.
• Алишер Салаев – Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси.
• Гўзал Тўхтаева – Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари, Федерация Хотин-қизлар кенгаши раиси.
• Дилмурат Пирманов – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти Кенгаши Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири.
• Алишер Муллабеков – Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси.
• Бекзод Ўролбоев – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги «Афросиёб Палас» меҳмонхонаси директори.
• Ҳамиджон Бешимов – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилояти Кенгаши раиси ўринбосари.
• Саиб Нуритдинов – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши мутахассиси.
• Фахриддин Қамаров – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилояти Кенгаши бўлим мудири.
• Анвар Аҳмедов – Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари.
• Нигора Алимова – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси кадрлар бўлими бошлиғи, касаба уюшма қўмитаси раиси.
• Улуғбек Муҳамедов – Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси.
• Ботир Ходжаев – «Саёҳат-Сари» МЧЖ директори.
• Тўхта Бозоров – Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари.
Тақдирлаш маросими 11 ноябрь – Касаба уюшмалари ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир доирасида ташкил этилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади