+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Журналистикада сунъий интеллект даври: имкониятлар, хавфлар ва янги босқич

Жамият
41 14:23 | 28.04.2026 14:23

Сунъий интеллект 2030-йилларга бориб инсон даражасида фикрлай бошлаши, 2050-йилларда эса ундан ҳам юқори — унда олий сунъий ақл шаклланиши эҳтимоли мавжуд. Шу боисдан ҳам бу технологияни чуқур ўрганиш, унинг имкониятлари билан бирга хавфларини ҳам англаш муҳим аҳамият касб этади, – деди китоб муаллифи.



Бугунги кунда сунъий интеллект технологиялари ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларига кириб келиб, инсон фаолиятининг ажралмас қисмига айланмоқда. Айниқса, журналистика соҳасида бу технология ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва тарқатишда муҳим восита сифатида намоён бўлмоқда. Шу жараёнларни чуқур таҳлил қилиш мақсадида филология фанлари доктори, журналист ва таржимон Беруний Алимов томонидан “Журналистикада сунъий интеллект даври” номли китоб нашр этилди.



Мазкур китоб Ёшлар ишлари агентлигида кенг жамоатчиликка тақдим этилди. Унда сунъий интеллектнинг журналистикадаги ўрни, унинг кенг имкониятлари билан бир қаторда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар, фактчекинг, ахборот хавфсизлиги каби долзарб масалалар ёритилган.


– Сунъий интеллектдан фойдаланиш қалтис вазият. Биз ҳар қандай 10 карра кучли сунъий интеллект, сунъий кучларни биз табиий кучлар – тафаккуримиз, қалбимиз билан енгишимиз зарур. Ўзбек журналистикаси заиф эмас, ҳар қандай замонавий муаммоларга қарши оқилона чора топа олади, шу сабабли ҳам мана шундай мавзудаги тадбирларни кўпайтишимиз керак, – деди Хуршид Дўстмуҳаммад.



Ушбу китоб айни замонда ўсиб келаётган ҳар бир ёш журналист, талаба ва медиа соҳасига қизиқаётганлар учун муҳим қўлланмага айланади. Хулоса қилиб айтганда, “Журналистикада сунъий интеллект даври” асари замонавий журналистиканинг янги қирраларини очиб берувчи, тез ўзгариб бораётган ахборот маконида тўғри йўл топишга ёрдам берувчи муҳим манбалардан бири ҳисобланади.


Диёра Равшанова


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6347 16:57 | 05.08.2023