Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+27c

  • Hozir

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+27C

  • Hozir

    +27 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +27 +20

  • Shanba, 18

    +23 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +21 +20

  • Seshanba, 21

    +19 +20

  • Chorshanba, 22

    +22 +20

  • Payshanba, 23

    +20 +20

  • Juma, 24

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Зудлик билан юртимиздан даф бўлингиз!” – Иброҳимбек қўрбошининг жасорати

“Шарқ Наполеони”, “Лақайдан чиққан Бонапарт” номлари билан дунё нигоҳига тушган аждодимиз Муҳаммад Иброҳимбек ҳақида нималар биламиз?
Ўзгача ракурс
274 10:59 | 10.03.2024 10:59

Босқинчиларга қарши курашган, миллий озодлик ҳаракати етакчиси Иброҳимбек ўзбекнинг лақай уруғидан бўлиб, сони 102 ўзбек уруғлари рўйхатида лақайлар олтинчи, 92 деб келтирилган манбада улар 82-ўринда туради. Иброҳимбек 1889 йил Душанбе атрофидаги Кўктош қишлоғида дунёга келган. Иброҳимбекнинг қизил армияга қарши шиддатли ҳужумлари Шарқ ва Ғарбга ёйилгач, эл орасида унинг исмига лақай қўшилиб “Иброҳимбек Лақай”, “Лақайлик Робингуд”га айланади. Суронли давр Муҳаммад Иброҳимбекни қўрбоши сифатида шакллантириб, йирик сиёсий фигура билан майдонга олиб чиққан. Миллий озодлик ҳаракатчиси бўлган Иброҳимбек Бухоро амири Амир Олимхон томонидан “Учинчи Искандар”, “Ислом лашкарбошиси” каби унвонлар билан эътироф этилиб, лашкарбошилар ичида юксак ҳурматга сазовор бўлади. Немис олими Рейнхард Эйзенер бежиз у ҳақида: “Иброҳимбек ўз ерини босқинчилардан озод этиш учун кураш байроғини кўтарган қаҳрамонларнинг сардори эди”, демаган эди.


Шўро қўшинларига қарши ҳаракатлар
“Маълум бўлсиниким, 1920 йилнинг сентябрида қизил армиянинг Бухоро амирлигига шиддатли ҳужуми, тинч аҳолини қирғин қилди. Бухоро амири Амир Олимхон мағлубиятга учраб, Шарқий Бухорога чекинди. Шундан сўнг бизнинг лақай уруғи оқсоқоллари қурултой ўтказиб, йиғилганларни совет ҳукуматига қарши оёқланишга даъват этдилар. Унда Эшон Султон раҳбарлигидаги Ҳисор лақайлари ҳам, Кўр Ортиқ додҳо Аширов бошлиқ Балжувон лақайлари ҳам бу курашда раҳбарликни менга топширишди. Шу кундан бошлаб, большевик зулми остида қолган Туркистон учун жангга кирдим!” – деб ёзганди Иброҳимбек. Ватанни севиш, унга садоқатли бўлиш учун ўлиш шарт эмас. Шунчаки, бу йўлда керак бўлса, ўлимни бўйинга олиш, миллат учун ҳар қандай хатар юзига тик боқишни англатади бу.


Иброҳимбек Чақабоев Марказий Осиё бўйлаб ёйилиб кетган қизил армияга тик боқди. 10 йил мобайнида Туркистон сарҳадларидан босқинчиларни қувиш йўлида ўлимни бўйнига олди. У ўз аскарлари билан Душанба шаҳрини қамал қилиб, ўринсиз қон тўкилишига йўл қўймаслик учун шаҳар ҳарбий қисмининг бошлиғига юборган талабномаси шундай деган эди: “Зудлик билан юртимиздан даф бўлингиз, тўрт тарафингиз қибла! Талафотсиз чиқиб кетишларинг учун имкон яратиб бераман. Бундан ташқари, отларингизни ем-хашак билан таъминлайман. Фақат тезроқ қорангиз ўчса, бас!” (Марксизм-ленинизм институтининг Марказий фирқа ҳужжатгоҳи, 122-жамғарма, 1-сон рўйхат, 257-жилд, 115-бет).
У қисқа муддатда 10 мингдан ошиқ аскар тўплаб, Кўлоб, Балжувон, Қоратегин, Дарвоз, Ҳисор вилоятларининг катта қисмини совет аскарларидан озод қилади. Сўнг Душанбе шаҳрини босқинчилардан тозалашга йўл олади. Манбаларда келтирилишича, Иброҳимбек аскарларининг сони Ҳисорнинг ўзида 20 минг киши эди. Унинг Ҳисор водийси ва Панж дарёси атрофида қизил армияга қарши жанглари муросасиз кечди. 1925 йилда эса, Сурхон, Шеробод-Бойсун атрофларида шўро қўшинларига қарши ҳарбий ҳаракатлар уюштирди. 1931 йилнинг илк кунларида Иброҳимбек ҳаракатини фаоллаштириб, тарқоқ кучларини яна бирликка чақиради. Чолтовда бўлган қўрбошилар қурултойида аҳолини совет ҳукуматига қарши ялпи қўзғолонга даъват этувчи мурожаатномалар тарқатади. Қуйида шундай мурожаатномалардан бири:


МУРОЖААТНОМА
“Барча дўстлар – татарлар, қозоқлар, арманлар, руслар, ўзбеклар, тожиклар ва бошқа миллатлар большевиклар зулми остидалар. Маълумингиз Аллоҳнинг ёрдами ила мен Амударёдан ўз армиям ила Бухоро ҳудудига қадам босдим! Қадрли биродарлар! Йиллар давомида Сиз большевиклар ҳукумати зулми остидасиз. Бугун биз ўз ватанимизни, халқимизни, динимизни озод этишга киришдик ва советларни йўқ қилишни истадик. Келинг бирлашайлик.


Муҳр. Иброҳим. 1349 йил 20 зулқаъда (08.04.31.)”


Тарқоқлик
Афсуски, Ўрта Осиё халқлари ўшанда бирлаша олмади ва салкам бир аср большевикларга қарам бўлиб қолди. Иброҳимбек агар Туркистон бирлаша олмаса, оқибати шундай бўлишини биларди. Чунки у бежиз йўлбошчи, қўрбоши - ноёб иқтидор эгаси эмасди...
Ҳар ён тарқаб кетган Ўрта Осиёни босқинчилар зулмидан озод этишга қаратилган ҳаракатлар осон кечмади.Узоқ жанглардан сўнг 12 июнда Оқбош тоғидаги сўнгги тўқнашувда Иброҳимбек қўшини мағлубиятга учраб, ўзи ҳам яраланди. 1931 йил 23 июнда чекистлар томонидан қўлга олиниб, Тошкентга олиб келинади.


Ўшанда Дуров томонидан ўтказилган сўроқда Иброҳимбек:


“Биз жангга киришдан олдин Юсуф Муқумбоев орқали Миллатлар Лигасига чиқиб, халқаро ёрдам бўлишидан умид қилган эдик. Мен советлар зулми остига ташланган юртимни, уларнинг қўли остидан озод қилиш орзусида ҳаёт-мамот жангига кирганман. Қизил аскарларга қарши кураш ҳаётим мазмуни бўлди”, деган эди. Омонулла Олимов тарихий биографик асарида Иброҳимбек тўғрисида шундай ёзади: “Иброҳимбек ўта қўрқмас киши эди. У ҳар бир ҳужум ёки мудофаа олдидан таъкидлаб айтардики, биз ўз уйимиз – Ватанимизни, динимизни ҳимоя қилаётирмиз. Биз большевиклар юртига бостириб борган эмасмиз, улар босқинчилик қилиб келишган. Қўрқманглар. Ҳушёр, эпчил бўлинглар. Пирларимиз мададкор бўлсин, омин”.


Афсуски, 1930 йил 27 октябрдаги Марказий Осиё Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси (БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгаши қарори билан Иброҳимбекка “Қуролли тўдалар, совет ҳудудига қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда бостириб келиши”ва “Чет эл давлатлари билан аксилинқилобий мақсадларда алоқада бўлиш” каби айбловлар қўйилиб, отувга ҳукм қилинган эди. Ордан 91 йил ўтиб, 2021 йил 25 августда Ўзбекистон Олий суди Иброҳимбек ва унинг 15 нафар сафдошини ноҳақ айбланган деб топди ва уларни оқлади.


Муҳаммад Иброҳимбек ҳақида шу вақтгача кўплаб асарлар битилди. У тўғрисидаги тарихий ўрганиш ва изланишлар нафақат юртимизда, балки дунёда ҳам давом этмоқда. Ўйлаймизки, Иброҳимбек каби аждодларимизнинг қаҳрамонлиги, кўрсатган жасорати ҳали узоқ йиллар келажак наслларга ибрат бўлиб қолади.


Мафтуна Каримовa, Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс