Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 670.0537.83

  • EUR

    13 560.7582.17

  • RUB

    138.003.61

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 05-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 05

    +19 +20

  • Dushanba, 06

    +25 +20

  • Seshanba, 07

    +28 +20

  • Chorshanba, 08

    +28 +20

  • Payshanba, 09

    +30 +20

  • Juma, 10

    +22 +20

  • Shanba, 11

    +20 +20

  • Yakshanba, 12

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Асримизнинг энг хавфли касаллигини биласизми?

Айрим ота-оналар уй юмушлари билан машғул бўлганда ҳали тили чиқмаган гўдакларга мультфильм ёки видеолар қўйиб беради, бунинг келажакдаги салбий оқибатлари ҳақида эса ўйлаб ҳам кўрмайди.
Жамият
253 09:07 | 20.04.2024 09:07

Номофобия — қандай касаллик?


Номофобия – ХХI аср эпидемияси дея таърифланувчи ушбу касаллик телефонга қарамлик, ундан айрилиб қолишдан қўрқув ҳисси пайдо бўлиши билан кечади ва ҳозирда кўпроқ болалар ва ўсмирларда учрамоқда.


Сир эмаски, бугун ҳаётимизни гаджетларсиз тасаввур қила олмаймиз. Турли вазиятларда энг яқин кўмакчимизга айлангани ҳам рост. Зарур маҳсулотни харид қилиш дейсизми, банкка бормасдан банк хизматларини бажариш дейсизми, барчасини бир неча амаллар билан телефоннинг ўзидаёқ ишни битириш мумкин. Бироқ, ҳар нарсанинг меъёри бўлгани каби гаджетлардан фойдаланишда ҳам маълум меъёрлар бўлиши керак. Зеро, виртуал оламга қаттиқ боғланиб қолиш инсоннинг физиологик ва руҳий саломатлигида жиддий муаммоларни юзага келтириши мумкин. Бу борада аллақачон илмий ишлар бошланиб, олимлар бунинг зарарлари ҳақида хулоса бермоқда. Мобил қурилмага боғланиб қолишнинг зарарини афсуски жиддий қабул қилаётганлар кам. Ҳатто, боғча ёшидаги болаларга ҳам телефонсиз ҳаёт йўқ.


Айрим ота-оналар уй юмушлари билан машғул бўлганда ҳали тили чиқмаган гўдакларга мультфильм ёки видеолар қўйиб беради, бунинг келажакдаги салбий оқибатлари ҳақида эса ўйлаб ҳам кўрмайди.


Мутахассислар унинг зарари ҳақида нима дейди?


Ушбу фобиядан азият чекадиган инсон асабий, диққатини жамлай олмайдиган бўлиб қолади, шунингдек, бу ҳолат қўлида телефон бўла туриб, ундан фойдаланиш учун имкон (уяли тармоқ сигнали ёки wи-fi) бўлмаслиги сабабидан ҳам юзага келади.


Энг ёмони, телефондан узоқ вақт давомида бетартиб фойдаланиш инсоннинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади. Гаджетлар қаршисида кўп вақт ўтказиш болада умуртқа поғонаси, бўйин билан боғлиқ турли хасталиклар ривожланиши хавфини ҳам туғдиради.


Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда 5-16 ёшдаги болалар кунига 3 соатдан 8 соатгача вақтини телефон қаршисида ўтказади. Бунинг натижасида уларда телефонга қарамлик, ундан айрилиб қолишдан қўрқув ҳисси пайдо бўлади.


Афсуски, номофобия болалар орасида энг кўп тарқалган психологик касалликлардан бирига айланишга улгурди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, гаджетларга бўлган тобелик даражаси, айниқса, у кичик ёшдан шаклланиб келган бўлса, ҳатто, наркоқарамликдан ҳам кучлироқ бўлиши мумкин экан.




Кўзга кўринмас таъсири


Телефон инсон саломатлиги учун хавфли бўлган электромагнит тўлқинлар чиқаради. Тўлқинлардан нурланишнинг зарари кичик ёшдаги болалар учун янада кучлироқ бўлиб, бу уларда кейинчалик иммунитетнинг пасайиши, асаб тизимида муаммолар пайдо бўлишига сабаб бўлади.


Гаджетлардан узоқ вақт давомида фойдаланишдан азият чекадиган асосий органлардан бири – бу кўзлар. Болалар бир дақиқада ўртача 18-20 марта мижжа қоқади. Бу кўзларни намлантириб, улар зўриқишининг олдини олади.


Аксарият ҳолларда болалар телефон экранига яқин масофадан тикилиб ўйин ўйнайди, видео кўради. Бунда улар мижжа қоқишни унутади ва натижада кўз зўриқишни бошлайди. Бу эса кўз олмасининг ўсиб кетиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, узоқни яхши кўра олмаслик (миопия), ғилайлик, кўзнинг сурункали ёшланиши ёки қизариши, кўз қуриб қолиш синдроми каби муаммоларга олиб келиши мумкин.


Ота-оналар ва болалар буни дарров пайқашмайди. Кўпинча гаджетлардан узоқ вақт давомида фойдаланиш оқибатида келиб чиққан кўз касалликлари болалар мактабга чиқиши, айрим ҳолларда эса ҳатто ўсмирлик даврида, масалан ҳарбий хизматга жўнашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида аниқланади.




Айрим болалар ва ўсмирлар уйқудан олдин, баъзида эса ухламасдан қоронғи хонада телефонга термулиб чиқади. Бу – мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!


Психиатрлар номофобиянинг кучайишидан сақланиш кераклигини таъкидламоқда. Смартфонсиз қолиш қўрқувидан касалланганлар сони дунё бўйича ортиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, смартфондаги контентни доимий равишда кўриш истаги ҳақиқий ҳаётда жонли мулоқот камлигидан далолат беради.Телефон ўчиб қолганда ваҳимага тушиш, ҳар дақиқада ижтимоий тармоқларни текшириш ҳолатларининг пайдо бўлиши номофобиянинг яққол белгисидир. Смартфонга қарамлик борасида “Форбес” журналида қатор мақолалар чоп этилмоқда. Қандай қилиб соғликка путур етказмай туриб, телефондан фойдаланиш борасида олимлар изланиш олиб бормоқда. Олимлар АҚШ аҳолиси ўртасида сўровнома ўтказди ва 68 фоиз одам ушбу касалликка аллақачон чалинганини аниқлашди. Сўровномада иштирок этган аҳоли ўзларини телефонсиз ноқулай сезиши, wi-fi ўчган ҳолатда ўзларида дискомфорт сезиши ҳақида айтиб ўтишган.


– Номофобия расман касаллик сифатида тан олинмаган бўлсада соғлик учун зиёни ката, — деб тушунтиради психотерапевт Наталя Хайманова. —Номофобиянинг яна бир номи — адикофония деб аталмоқда. Бу ҳолатда инсон 24/7 вақт мобайнида телефонни ёнидан узоқлаштирмайди. Агар керак бўлганда мобил телефон йўқ бўлса, асабийлашади. Телефондан фойдаланиш — бу шунчаки эҳтиёж. Агар бундай вазиятда одамда унинг йўқлигидан стресс даражасида кайфият бузилса, демак бу ерда гиёҳвандлик даражасидаги касаллик кетмоқда.


Телефонга қарамлик статистикаси


"Номофобия" сўзи googleда энг кўп қидирилаётган сўзлардан бири бўлиб бормоқда. Доимо онлайн бўлишга интилиш 2008 йилдан бошланган. Энг кўп боғланиш коллеж ва олийгоҳ талабалари орасида кузатилмоқда. 2012 ва 2020 йиллардаги тадқиқотлар шуни кўрсатдики,18 ёшдан 24 ёшгача бўлган америкаликлар орасида номофобия даражаси 12 фоизга ўсган.


Телефонга қарамлик фақат АҚШда эмас, балки бутун дунёда кузатилмоқда.


Бутун дунё бўйлаб 5 миллиардга яқин одам смартфонлардан фойдаланади. Уларнинг ярмидан кўпи ижтимоий тармоқларга эга. Бир кунда битта америкалик ижтимоий тармоққа ўртача 3 соат вақт сарфлайди. 21 ёшдан ошган фойдаланувчилар смартфонни ҳар 12 дақиқада, ёш фойдаланувчилар эса ҳар 8-9 дақиқада текширади.


Фойдаланувчиларнинг 72 фоизи ўз телефонларидан 1,5 метр узоқлашганда ўзини ноқулай сезади.


Қандай чоралар бор?


Телефондан узоқлашиш ва соғлом ҳаётга қайтиш учун аввало уни ётоқхонада қолдирмаслик ва ортиқча билдиришномаларни ўчириш лозим бўлади.


Смартфонсиз вақт ўтказишни ўрганишингиз учун уни ошхонага, ҳаммомга бирга олиб киришдан тийилиш зарур. Сайрга, концерт ва маданий ҳордиқ олиш тадбирларига ҳам телефонсиз боришингиз лозим. Шу амалларнинг ўзидаёқ сиз ундан анча узоқлашганингизни сезишингиз мумкин. Агар буларнинг ҳеч бири ёрдам бермаса, номофобия билан мутахассис, психолог ёки психотерапевтга мурожаат қилишингиз зарур.


Феруза Раҳимова,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1268 16:57 | 05.08.2023