+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиеванинг учрашуви бўлиб ўтди

78 10:11 | 24.08.2026 10:11

Қўшма дастур доирасида Биринчи хонимлар Ислом сивилизацияси марказига ташриф буюрдилар. Марказ экспозициялари Ўзбекистон ҳудудида шаклланган қадимий сивилизациялардан тортиб, бугунги Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт босқичигача бўлган тарихий жараёнларни яхлит манзара сифатида намоён этади.





Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева «Исломгача бўлган сивилизациялар» зали, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларига бағишланган экспозициялар, шунингдек, «Янги Ўзбекистон» зали билан танишдилар. Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги кўп асрлик тарихий ва маданий алоқаларни акс эттирувчи музей экспонатларини ҳам кўздан кечирдилар.




Ташриф якунида Биринчи хонимлар экспозициянинг маънавий ва меъморий маркази бўлган «Қуръон зали» билан танишди. Залнинг энг ноёб ёдгорлиги Усмон Мусҳафи бўлиб, у муқаддас Қуръоннинг бизгача етиб келган энг қадимий қўлёзмаларидан биридир. VII асрга мансуб ушбу ноёб ислом ёзма маданияти ёдгорлиги UNESCOнинг «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритилган.




Самимий суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги гуманитар ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги, шунингдек, икки қардош халқни муштарак тарих, маданий анъаналар ва маънавий қадриятлар бирлаштириб тургани алоҳида таъкидланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид