Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 620.01-42

  • EUR

    13 522.34-71.59

  • RUB

    135.74-1.91

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 30-April

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +17 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +20 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 30

    +14 +20

  • Chorshanba, 01

    +13 +20

  • Payshanba, 02

    +12 +20

  • Juma, 03

    +14 +20

  • Shanba, 04

    +17 +20

  • Yakshanba, 05

    +17 +20

  • Dushanba, 06

    +16 +20

  • Seshanba, 07

    +18 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Ўзбек онаси яқин ўртада иккинчи Абдулла Қодирийни туғмаса керак» - Чўлпон

Қодирий таваллудига 130 йил тўлди
Жамият
253 18:57 | 10.04.2024 18:57

«Ўзбек онаси яқин ўртада иккинчи Абдулла Қодирийни туғмаса керак», деб ёзган эди шоир Абдулҳамид Чўлпон. Бугун 10 апрелда Абдулла Қодирий таваллудига 130 йил тўлди. Чўлпоннинг юқоридаги фикри эса мудом ўз кучида. Мана, орадан қарийиб бир ярим аср вақт ўтяптики, Қодирий шахсидай истеъдод эҳтимол ҳали туғилмади? Балки энди дунёга келар?

Ishonch.uz Абдулла Қодирийнинг 130 йиллиги муносабати билан ёзувчининг асарлари ва шахсияти тўғрисидаги ўзига хос фикрларни тўплади:

Тоҳир Малик, «Ўтган кунлар» романи ҳақида: «Мен бу асарни шимолий уммондаги баҳайбат муз тоғига – айсбергга ўхшатаман. Маълумки, бу тоғнинг фақат чўққилари кўзга ташланади, асосий қисми эса кўринмайди – сув остида бўлади. Ҳар бир улуғ асарнинг улуғворлигини, умрини ана шу кўзга кўринмас қисми таъмин этади, деб ўйлайман. Абдулла Қодирий қўлига қалам олганларида икки ёшнинг оловли муҳаббатинигина баён қилмоқчи бўлганмиканлар? Агар мақсад шугина бўлса, асар бу қадар улуғворлик касб эта олармиди? Ахир тарихимизда ишқий қиссалар кам эдими? Эслайлик: Абдулла Қодирий адабиётга муҳаббат куйчиси бўлиб кириб келмаганлар. Фикримизнинг далили учун «Жувонбоз» деб аталган ҳикояларни «Бахтсиз куёв» деб аталмиш пьесаларни ёдга олиш кифоядир. Шунга кўра, айтмоқ мумкинки, ёзувчи адабиёт майдонига халқ ғамида куйиб-ёниб кириб келганлар. Халқнинг тақдирини, келажагини ўйлаб қайғурганлар. «Ўтган кунлар»ни ёзишга ҳам ана шу миллат қайғуси ундаган бўлса керак».

Евгений Бертелс, шарқшунос олим, Қодирийнинг ижод услуби тўғрисида: «Жаҳон адабиётида услуб жиҳатдан фарқ қиладиган беш та романчилик мактаби сайқалланиб кўзга ташланиб туради. Улар инглиз, француз, немис, рус ва ҳинд романчилик мактабларидир. Энди олтинчи романчилик мактаби яратилди. Бу мактабни яратган Абдулла Қодирийдир».

Абдувоҳид Сувонов, шоир, Қодирий шахсияти тўғрисида:


«Агар ўшанда Қодирийни, яқиндан билганлар сотмаганида, Москвада турганлар Қодирийни қаёқдан биларди дейсиз?!
Агар Жулқунбой (Абдулла Қодирий тахаллуси) эрта ўлмаганида, Юсуф ҳожилардек халқни ўйлайдирғон амалдорларни романда бўлса ҳам ибрат тариқасида ўнлаб яратган бўлардилар, заррача бўлса ҳам халқ хизматидагиларга ўз кучини кўрсатарди.


Агар Жулқунбой эрта отилмаганида Кумуш биби, Раъно каби ўзбек қизларининг иффатини, ҳаёсини, садоқатини янада кўпроқ мукаммал даражада ифодалаган бўлардилар. Агар Жулқунбой эрта отилмаганида, она тилимиз, балки янада юксакроқ даражада бўлармиди?


Магарам ўнлаб яхши ёзғувчиларни тарбият қилиб, буқаламунларни, адабиётда тушган кемирувчи қуртларни бадиий адабиёт саҳнасидан батамом даф қилармиди... Агар Жулқунбой эрта отилмаганида, Мирзо Анвардек, Отабекдек, жўмардларни бадиийятда бўлса ҳам, миллат учун хитоб қилиб ёзган бўлардилар. Эр йигитга жасурликни, ғурурини баланд бўлишини, ҳақиқат учун ўлимдан ҳам қўрқмасликни янада кўпроқ ақлига, онгига сингдирғон бўлардилар.


Афсуслар бўлсин, қаттол тузим, жоҳил кишилар қурбонларини аямади, миллатнинг зиёсини сўндирди, тафаккурнинг илдизини қуритди, илм оқсади, адабиёт оқсади, гўёки жар ёқасида қолғон бир ғўзапоядан қурилғон кулбага ўхшаб қолди адабиёт...»


Мафтуна Каримова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1255 16:57 | 05.08.2023