Жазони ўтаётган ёшларга замонавий касб-ҳунарлар ўргатилади
2026 йил 27 март куни Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий касбларга ўқитишни назарда тутувчи Президентнинг 117-сонли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, “Иккинчи имкон” номли ижтимоий реабилитация миллий лойиҳаси амалга оширилади. Унинг асосий мақсади – жазони ўтаётган ёшларни замонавий билим ва кўникмалар билан таъминлаш орқали уларни жамиятга қайта мослаштириш иборат.
Лойиҳа босқичма-босқич – 2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида, 2027 йил 1 мартдан эса бошқа ҳудудларда жорий этилади.
Дастур доирасида ўқув курслари 8-12 ойлик интенсив форматда ташкил этилади. Асосан, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар учун жазо ўтаётган ёшлар қамраб олинади. Иштирокчиларга рақамли касблар билан бирга инглиз, рус, хитой каби хорижий тиллар ҳам ўқитилади. Курсларни муваффақиятли тугатганларга электрон сертификатлар берилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0