Валюта UZS
  • USD

    12 178.8549.84

  • EUR

    14 053.1884.2

  • RUB

    146.54-1.45

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 20-March

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Juma, 20

    +13 +20

  • Shanba, 21

    +16 +20

  • Yakshanba, 22

    +17 +20

  • Dushanba, 23

    +14 +20

  • Seshanba, 24

    +16 +20

  • Chorshanba, 25

    +17 +20

  • Payshanba, 26

    +18 +20

  • Juma, 27

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
46 14:01 | 19.03.2026 14:01

Исмини ошкор этишни истамаган ҳайдовчи билан суҳбатимизда у бир кунда ўртача икки марта буюртма бекор қилиниши, бир кунда бир марта эса буюртмачи тўловсиз тушиб кетиш ҳолатига дуч келишини таъкидлади. Шу билан бирга, платформа комиссияси16–18 фоизни ташкил этаётгани ҳам ҳайдовчиларни қийнаётган асосий омиллардан бири эканини айтди.


Рақамли иқтисодиёт даврида платформали хизматлар ҳаётимизни енгиллаштирмоқда. Хусусан, Yandex Go каби онлайн агрегаторлар орқали такси чақириш жуда қулай. Аммо платформа тизимида асосий эътибор мижозга қаратилгани ҳам сир эмас. Буюртма бериш, бекор қилиш, баҳолаш каби функциялар кўпроқ буюртмачи манфаатига мос равишда ишлаб чиқилган. Шу боис бу жараёнда ишлаётган ходимлар кўпинча зарар кўрувчи бўлиб қолмоқда.


Масалан, ҳайдовчи мижозни олиш учун манзилга етиб келади, вақт ва ёқилғи сарфлайди. Аммо мижоз чиқмасдан туриб, буюртмани бекор қилиши мумкин. Агар тўлов усули нақд пул бўлса, ҳайдовчи бу сарф-харажат учун ҳеч қандай компенсация олмайди. Бу эса унинг кунлик даромадига таъсир қилади. Яна бир жиддий муаммо – тўловни амалга оширмасдан тушиб кетадиган мижозлардир. Айниқса, тунги вақтда бундай ҳолатлар кўпроқ учрайди. Манзилга етиб келгач, “пулим йўқ” деган баҳона билан тушиб кетиш ҳолатлари буюртмачилар орасида учраб туради. «Техник кўмак» хизматига мурожаат қилинганда эса муаммо ҳал этилиши ваъда қилинади, аммо амалда кўп ҳолларда зарар қопланмай қолмоқда.


Исмини ошкор этишни истамаган ҳайдовчи билан суҳбатимизда у бир кунда ўртача икки марта буюртма бекор қилиниши, бир кунда бир марта эса буюртмачи тўловсиз тушиб кетиш ҳолатига дуч келишини таъкидлади. Шу билан бирга, платформа комиссияси16–18 фоизни ташкил этаётгани ҳам ҳайдовчиларни қийнаётган асосий омиллардан бири эканини айтди.


Хориж тажрибаси: адолатли ёндашув имкони бор


Европанинг қатор давлатларида бу муаммолар босқичма-босқич ҳал этилган. Масалан, Франция ва Германияда платформали такси хизматлари дастлаб худди шундай муаммоларга дуч келган. Бироқ кейинчалик суд қарорлари ва фаоллар ҳаракатлари натижасида ҳайдовчилар мақоми қайта кўриб чиқилди. Францияда айрим ҳолатларда платформалар ҳайдовчиларни мустақил эмас, балки компания билан иқтисодий боғлиқ ҳамкор сифатида тан олишган. Германияда эса қонунчилик орқали платформаларга ҳайдовчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қатъий талаблар қўйилди. Бунда мижоз буюртмани бекор қилса, ҳайдовчига компенсация тўланади, тўловсиз тушиб кетиш ҳолатида зарарни компания қоплайди, кейин эса мижоздан ундирилади. Бундан ташқари ҳайдовчилар учун суғурта ва ижтимоий кафолатлар ҳам жорий қилинган. Касаллик ёки вақтинча ишлай олмаслик ҳолатида минимал даромад сақланади.


Бу тажриба шуни кўрсатадики, платформали иқтисодиётда ҳам ижтимоий адолатни таъминлаш мумкин.


Эҳтиёж ва таклифлар


Ўзбекистонда 2025 йил июнда 800 мингга яқин ўзини-ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари рўйхатдан ўтган. Бугунги кунда бу рақам 1 миллионга яқинлашгани тахмин қилинмоқда. Бу эса мазкур соҳанинг иқтисодиётдаги ўрни жуда катта эканини англатади. Шу билан бирга, соҳада ҳуқуқий тартибга солиш ва меҳнат муҳофазаси масалалари ҳали тўлиқ шаклланмаган. Платформа орқали ишлайдиган ҳайдовчилар на тўлиқ ишчи, на тўлиқ мустақил тадбиркор сифатида аниқ мақомга эга. Шундан келиб чиққан ҳолда айтмоқчимизки, платформали хизматларда фақат мижоз манфаатига эмас, балки хизмат кўрсатувчи томон, яъни ҳайдовчилар ҳуқуқларига ҳам тенг эътибор қаратиш зарур. Жумладан, қуйидаги ўзгартиришлар киритилса соҳаянада ишончли ва барқарор бўлади:


– буюртмани бекор қилган мижозлар учун автоматик компенсация тизимини жорий этиш;


– тўловсиз тушиб кетиш ҳолатларида зарарни аввал компания қоплаб, кейин мижоздан ундиришмеханизмини йўлга қўйиш;


– ҳайдовчилар учун минимал ижтимоий пакет (суғурта, касаллик пули) жорий қилиш;


– комиссия ставкаларини қайта кўриб чиқиш ёкиуларни босқичма-босқич камайтириш;


– ҳайдовчилар мақомини ҳуқуқий жиҳатдан аниқбелгилаш.


Бугунги кунда онлайн такси хизматлари кўрсатишплатформаси минглаб инсонларни бирлаштиргантармоқ. Шундай экан, тизимда адолаттаъминланишига эришиш соҳага фақатгина ютуқва ривожланиш келтиради.


Зебо Намозова
Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6083 16:57 | 05.08.2023