+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Тошкентда Озарбайжон Мустақиллик куни кенг нишонланди  

46 10:50 | 30.05.2026 10:50

Тошкент шаҳрида Озарбайжон РеспубликасинингЎзбекистон Республикасидаги элчихонаси ҳамда Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ҳамкорлигида 28 май — Мустақиллик куни муносабати билан тантанали расмий қабул маросими бўлиб ўтди.


Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, давлат идоралари ва парламент вакиллари, жамоатчилик, маданият ва ишбилармон доиралар намояндалари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, Озарбайжон диаспораси аъзолари иштирок этдилар.


Тадбирда сўзга чиққан Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳусайн Қулиев 28 май санаси Озарбайжон халқининг давлатчилик тарихида алоҳида аҳамиятга эга эканини, у миллий ўзликни англаш ва мустақил давлат қуриш иродасининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.


Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон Халқ Жумҳуриятининг сиёсий-ҳуқуқий мероси замонавий Озарбайжон давлатчилигининг ғоявий асосларини шакллантирган бўлиб, мамлакат 1991 йилда мустақиллигини тиклаганидан сўнг мураккаб тарихий-сиёсий синовларга қарамай, суверен тараққиёт йўлидан ишонч билан давом этиб келмоқда.


Элчи Президент Илҳом Алиев раҳбарлигида 2020 йилда қўлга киритилган тарихий Ғалаба ҳамда 2023 йилда тўлиқ таъминланган суверенитет минтақада янги воқеликларни юзага келтирганини, озод этилган ҳудудларда олиб борилаётган кенг кўламли тиклаш ва бунёдкорлик ишлари эса Озарбайжоннинг тинчлик, барқарорлик ва минтақавий ҳамкорликка содиқлигини намоён этаётганини қайд этди.


Тадбир доирасида Ғарбий Озарбайжоннинг қадимий меъморий обидалари ва вайрон қилинган тарихий-маданий меросига бағишланган кўргазма ҳам тақдим этилди. Ҳудуднинг бой меъморий анъаналари ҳамда Озарбайжон халқига тегишли тарихий изларни акс эттирувчи экспозиция меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.


Расмий қабул доирасида маданий дастур ҳам намойиш этилди. Озарбайжон халқининг бой маданий мероси, миллий анъаналари ва замонавий тараққиёт йўлини акс эттирган дастур иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Тадбирнинг Тошкент шаҳрида ўтказилиши эса Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик, дўстлик ва биродарлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим ҳисса сифатида баҳоланди.



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид