+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Тошкентда 1 август — Озарбайжон алифбоси ва Озарбайжон тили куни нишонланди

47 21:03 | 01.08.2026 21:03

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида 1 август — Озарбайжон алифбоси ва Озарбайжон тили куни муносабати билан тадбир ўтказилди ва Озарбайжон тили куни нишонланди.




Тадбир давомида Озарбайжон алифбосининг тарихий тараққиёт йўли, она тилининг халқимиз миллий ўзлиги ва маънавий меросини асраб-авайлашдаги беқиёс ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди. Озарбайжон Республикаси Президенти жаноб Илҳом Алиев она тилимизни муҳофаза қилиш, унинг софлигини таъминлаш ҳамда қўлланиш имкониятларини кенгайтиришга доимо алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди. Шу муносабат билан давлат раҳбарининг: “Бугунги кунда 50 миллиондан ортиқ инсон учун Озарбайжон тили она тилидир. Соф, мусаффо ва адабий Озарбайжон тилининг ҳимоячиси биз — мустақил Озарбайжон давлатимиз”, — деган сўзлари алоҳида қайд этилди. Президент Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжон тилини ривожлантириш, унинг қўлланиш доирасини кенгайтириш ва халқаро миқёсда тарғиб этиш йўналишида изчил ҳамда мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билдирилди.


Озарбайжон Маданият Марказида фаолият юритаётган Озарбайжон тили курслари тингловчилари тилимизнинг бойлиги, миллий қадриятларни асраб-авайлашдаги ўрни ҳамда она тилига садоқатнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Дастур доирасида 1 август — Озарбайжон Алифбоси ва Озарбайжон Тили кунига бағишланган видеолавҳа иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.


Тадбир якунида Марказ фаолиятига янги жалб этилган ёшлар учун таништирув экскурсияси ташкил қилинди. Иштирокчилар Марказда фаолият юритаётган музейлар ва кутубхона билан танишиб, экспозициялар, экспонатлар ҳамда кутубхона фонди ҳақида батафсил маълумот олдилар.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид