Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 620.01-42

  • EUR

    13 522.34-71.59

  • RUB

    135.74-1.91

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 30-April

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +16 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +19 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +20 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +19 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Seshanba, 30

    +13 +20

  • Chorshanba, 01

    +12 +20

  • Payshanba, 02

    +11 +20

  • Juma, 03

    +12 +20

  • Shanba, 04

    +18 +20

  • Yakshanba, 05

    +18 +20

  • Dushanba, 06

    +12 +20

  • Seshanba, 07

    +15 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Томошабинни телевизорга боғлаган сўнгги жиддий ришта – биз нега сериалларни севамиз?

Йигирманчи асрнинг сўнгги чорагида бошланган сериалларга ошуфталик ярим асрки давом этмоқда. Бирор йирик телеканал йўқки, сериаллар намойиш қилмаса. Томошабинни телевизорга боғлаб турган сўнгги жиддий ришталардан бири ҳам шу сериаллар бўлиб турибди.
Ўзгача ракурс
181 13:39 | 16.04.2024 13:39


Бир-бирига боғланиб бориш орқали ўзига жалб қилувчи бундай телемаҳсулотларга шунчаки томоша сифатида қараш тўғри эмас. Кино саноати кучли мафкуравий қурол эканлиги аллақачон англаб етилган ва ҳар бир тузум ўз қарашларидан келиб чиқиб ундан фойдаланади. Ўз вақтида Россияда инқилоб уюштирган Владимир Ленин “Санъатлар ичида энг муҳими кинодир” деганда бу саноатни улуғлашни мақсад қилмаган, аксинча, унинг кучидан фойдаланиб ўз ғояларини кенгроқ ёйишни режалаштирган.


Дунёнинг энг йирик киноиндустриясини ўзида жамлаган АҚШ ҳам давомли фильмлар орқали қатор ғояларни сингдириб борган ва бормоқда. Масалан, деярли ярим асрдан буён “Юлдузлар жанги” киноасари Американинг ҳар жабҳада қудратини намойиш этишга хизмат қилади. Шунингдек, Голливуд ишлаган бир неча қисмли фильмларнинг аксариятида АҚШ дунёни муаммодан қутқарувчи сифатида тасвирланади.


Собиқ иттифоқ


Ўз даврида дунёнинг энг йирик давлати бўлган СССР ҳам томошабинни сериаллар орқали “тарбиялаш”га катта аҳамият қаратган. Биргина мисол – “Баҳорнинг 17 лаҳзаси” (томошабин бу сериални “Штирлиц” деб номлашга одатланган) кўп қисмли бадиий фильм СССРнинг жуда қудратли ва ақлли разведка тизимини йўлга қўйгани, дунёнинг манаман деган давлатлари ҳам бу борада советлар олдида ип эша олмаслигини кўрсатишга уринган ҳамда бунинг уддасидан чиққан ҳам. Аслида бундай бўлмаса-да, томошабин қаттиқ ишонтирилган.


Деярли ҳар йили намойиш этиладиган бу сериални томоша қилган бир неча авлодга киноасар орқали ватанга садоқат, ҳар қандай буйруқни бажариш ва ҳарбий соҳага муқадас дея қараш ғоялари сингдирилган.


Совет Ўзбекистони


“Ўзбекфильм” ҳам умумиттифоқ белгилаб берган қолиплардан чиқиб кета олмаган ва ҳатто кўп жиҳатдан бошқа республикаларга “ўрнак” ҳам бўла олган. Аслида озодликка интилган инсонларни босмачига чиқариш, уларнинг эркка қаратилган ҳаракатини бузғунчилик дея баҳолаш, халқни шунга тўла-тўкис ишонтириб қўйишда киночиларимиз ўрни беқиёс.


Совет Ўзбекистонининг миллий-мафкуравий сериалларига “Оловли йўллар” (томошабин “Ҳамза” дея атарди) яққол мисол бўла олади. Бошдан-охир социализм ғояларига йўғрилган, миллий-диний одатларга тўғридан-тўғри тош отилган ва асл қаҳрамонни душманга, душманни эса қаҳрамонга айлантириб юборган бу киноасар йиллардирки қайта-қайта намойиш этилган ҳамда соғиниб кўрилган.


Энг қизиғи – “Ўзбекфильм”нинг бундай маҳсулотлари бадиий фильм номи билан берилсада, томошабин асл тарих айнан шундай бўлганига тўлиқ ишонган ва шундан келиб чиқиб фикрлаган.


Янги аср


Йигирма биринчи асрга келиб томошабиннинг фикрлаш доираси, ахборот олиш имкониятлари кенгайди. Томошабин энди ғояларга олдингидек эргашмаса-да, қаҳрамонлар ҳаёти билан яшай бошлади. Олдин асосан пропагандага хизмат қилган сериаллар индустрияси энди катта бизнес манбасига айланди ва йирик телеканаллар билан шартномалар ва рекламалар ортидан жуда катта пул ишлай бошлади.


Бу жараёнда улоқни дастлаб Лотин Америкаси давлатлари олиб кетди. Аммо сўнгги йилларда биринчилик Туркия тарафига ўта бошлади.


Марианна ва Мария


Сериаллар шунчаки эфирга узатилмаслигига мисол Мексика киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Бойлар ҳам йиғлайди” сериали ҳисобланади. Айнан иттифоқ тарқалган кунлари, бўшаган пештахталар, очлик ва камбағаллик ҳукм сурган онларда – 1991 йилнинг 28 ноябридан бошлаб марказий телеканал орқали “Бойлар ҳам йиғлайди” намойиши бошланди. Шунчаки номининг ўзидан бойлик бахт келтирмаслигини тарғиб қиладиган, бир серияси бор йўғи 23 минут давом этадиган бу сериал ўз вазифасини аъло даражада уддалади – муаммолардан тўйиб кетган халқни боплаб алдаб турди.


“Бойлар ҳам йиғлайди” тугар-тугамас 1993 йилнинг 9 мартидан бошлаб “Оддий Мария” сериали бошланди. Унинг ғоясини ҳам тасодиф деб бўлмасди – оддий қишлоқнинг оддий қизи катта шаҳарга келади ва тадбиркорлик ортидан бойиб кетади.


Бу вақтга келиб ҳам Россия ҳали-ҳануз коррупция, рэкет, ишсизлик, даҳшатли инфляция каби жиддий муаммолар гирдобидан чиқиб кета олмаган эди. Шунга қарамай Мария образини гавдалантирган Виктория Руффо Москвага келганида у машинада ўтган кўчанинг икки тарафи актрисани олқишлаётган томошабинлар билан тўлиб кетганди. Одамлар, айниқса ҳимояга энг муҳтож қатлам бўлган пенсионерлар кўзлари ёнганича “Мария, Мария” деб қичқиришган.


Бугун улоқ Туркияда


Туркия сериал саноатини ҳаммамиз билган “Муҳташам юз йил” орқали таҳлил қилишимизни англаб турибсиз. Бу сериал нафақат катта пулга ва жуда кўп телеканалларга сотилди, балки Туркия туризм индустриясини ҳам янги босқичга олиб чиқди. Бу давлатга келувчи сайёҳлар сони каррасига ошиб кетди, олдин туристлар шунчаки ҳордиқ чиқариш учун келишган бўлса, энди уларни собиқ империя тарихи ҳам қизиқтира бошлади.


Ҳар қандай қизиқиш монетизация қилинишига бир мисол – султонлар яшаб ўтган Тўпқопи саройига кириш нархи бугунги кунда ўртача 35-40 доллар. Аммо шунга қарамай ҳамиша турнақатор навбатлар. Бу фақат кириш нархи, ичкарида яна қўшимча хизматлар, алоҳида бўлмаларга киришлар учун ҳақ ундирилади.


Қизиғи, мазкур сериалда Султон Сулаймон асосий вақтини ҳарамда, хотинлари атрофида, мунтазам пойтахт Истанбулда ўтказгандек тасвирланган. Аслида Сулаймон Қонунийнинг асосий умри юришларда ўтган ва доимо империя сарҳадларини кенгайтириш билан машғул бўлган. Сериалдаги талқиндан ҳатто Туркия президенти Эрдоған ҳам норози бўлган. “Сизлар умри эгар устида ўтган султонни саройга қамаб тасвирладингиз ва катта хатога йўл қўйдингиз” дея эътироз билдирган киночиларга. Аммо танқидларга қарамай “Муҳташам юз йил” жуда кўп телеканаллар орқали қайта-қайта намойиш қилинди ва қилинмоқда.


Бундан ташқари “Чуқур” сериалидаги маҳалла бугун сайёҳлар кезадиган севимли масканлардан бирига айланган.


Айни пайтдаги сериаллар


Бугунги сериалларда мафкуравий жиҳат нисбатан камайган. Улар орқали олдингидек бирор давлат манфаатлари ҳам тарғиб қилинмайди. Лекин шунга қарамай сериаллар оддий томошага айланган, десак адашамиз. Мавзу жиҳатдан асосан кундалик маиший муаммоларга ўралашиб бораётган сериаллар деярли ҳар дақиқасида реклама элементларини жо қилади. Кийилган кийимлар, ишлатилган буюмлар, минилган машиналару, ейилган таомларга қадар яширин ёки очиқ реклама илгари сурилади ва бунинг ортидан мўмайгина пул топилади.


Даромаднинг яна бир салмоқли қисми – ҳаваскорларга роль сотиш. Юзлаб сериядан иборат киномаҳсулотда ҳар қандай қобилиятли ёки мутлақ қобилиятсиз иштирокчи учун ҳам жой топиш мумкин. Қонунийлиги шубҳа остида бўлган бу жиҳат ҳам яхшигина маблағ келтиради.


Янги сериаллар фақат маиший мавзулар билан чекланган ва ягона мақсади эфирни тўлдириш, дейиш ҳам тўғри бўлмайди. Айрим ғарб сериалларида шарқ турмуш тарзига мос келмайдиган катталарга ҳурматсизлик, фаҳш тарғиботи, Ислом дини қаттиқ қоралайдиган бир жинслилар муҳаббати каби элементлар усталик билан сингдириб юборилади. Бу жиҳатлар эса томошабинни доим ҳушёрликка ундаши лозим. Биз шунчаки томоша қилаётган медиамаҳсулот кимнингдир манфаатларига хизмат қилаётган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс