Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

«Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–236-сон, 2026 йил 28 октябрь) қабул қилинди.

10:09 | 30.10.2026
•
38
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади
Катталаштириш

Ҳужжатга мувофиқ, 2026/2027 йилги иситиш мавсумида, жорий йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади.

Жумладан, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, шунингдек, «маҳалла еттилиги» хулосаси асосида реестрга киритилмаган, аммо белгиланган ижтимоий мезонларга мос келадиган оилалар ёрдам олади.

Бунда оила аъзолари жон бошига тўғри келадиган даромад минимал истеъмол харажатларининг икки баробаридан ошмаслиги лозим.

Марказлашган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчилар учун ҳам даромад мезонлари белгиланган: ҳудудларда икки, Тошкент шаҳрида эса минимал истеъмол харажатларининг уч баробаридан ошмаслиги керак.

Шунингдек, туман ва шаҳар штаблари қарорига асосан айрим эҳтиёжманд оилаларга, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, етим ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга ҳам моддий ёрдам берилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади