+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Ўтган йилги таътилни қўшиб олганда 56 кундан ошиш мумкинми?

Жамият
171 07:41 | 04.05.2026 07:41

Савол: Ассалому алайкум. Ўтган йилдан қолиб кетган таътилларни олиш мумкин экан. Менинг ҳолатимда ўтган йилги таътилни қўшсам, умумий муддат 56 кундан ошиб кетяпти.


Ҳисоб-китобим қуйидагича:
27 календар кун — асосий таътил
7 кун — жамоа шартномаси бўйича
4 кун — тармоқдаги кўп йиллик хизмати учун
Жами: 38 кун (жорий йил учун)
Ўтган йилдан қолган: 24 кун
Умумий ҳисобда: 62 кун бўляпти.
Янги Меҳнат кодексига кўра эса таътил 56 календар кундан ошмаслиги белгиланган. Шу ҳолатда мен бу таътилдан қандай фойдаланишим мумкин?


Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.


— Меҳнат кодексининг 230-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши шарт. Яъни ходим ўз иш йили тугашидан олдин таътилга чиқиши керак эди.


Шунингдек, ходимнинг розилиги билан таътилнинг 14 календар кундан ортиқ қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин. Аммо таътилни тўлиқ кейинги йилга кўчириш меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳисобланади.


Бундай ҳолатда мансабдор шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача (3 млн 750 минг сўмгача) жарима қўлланилиши мумкин.


Энди асосий масалага келсак:
Ўтган йилдан қолган 24 кун таътил ва жорий йил учун 38 кун таътилни қўшиб олганингизда 62 кун бўлиши қонун бузилиши ҳисобланмайди.
Чунки Меҳнат кодексининг 222-моддаси 2-қисмига кўра, таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календар кундан ошмаслиги керак.


Муҳим жиҳат: бу чеклов фақат битта иш йили доирасида қўлланилади.
Сизнинг ҳолатингизда эса 24 кун ўтган иш йили ҳисобига тегишли. Шу сабабли жами 62 кун таътилга чиқишингиз қонун бузилиши ҳисобланмайди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6381 16:57 | 05.08.2023